Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Айни кунларда вилоятимизда пахта йиғим-терими давом этаётган бўлиб, ҳосилни сифатли териб олишга муҳим эътибор қаратилмоқда.

×

 2024-10-10 10:15:25    2987

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида жорий йилда 189 та фермер хўжаликлари томонидан 5050 гектар майдонда пахта етиштирилди. 70 та терим отрядлари шакллантирилган бўлиб, теримчилар томонидан пахта териш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фурқат туманида фермер хўжаликларидаги мавсум жараёни ҳамда етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш ишлари билан танишди. 

“Тўлқинжон ота”, “Худайберди Моҳигул”, “Фаридахон қувончи” фермер хўжаликларида бўлиб, ҳосил кўздан кечирилди. “Дўстлик” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида терим мавсумининг бориши билан танишилди. 

Вилоятимизда бугунги кунда пахтачиликда янги технологияларнинг қўлланилиши натижасида ҳосилдорлик ошаётганлиги, аммо бу борада фурқатлик фермерлар ортда қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга бугундан бошлаб, қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланиши маълум қилинди. Келгуси йилда “Мезон” фермер хўжалиги тажрибаси асосида пахта етиштиришга эътибор қаратириш, пахта терим машиналарини кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.