Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди
2024-10-24 13:51:41 1708
Мамлакатимизда билимли ва баркамол ёшларни тарбиялаш давлатимизнинг устувор мақсадларидан бири сифатида белгилаб олинган.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ва барчамизнинг ҳаётимиз мазмунига айланган “Инсон қадри учун!”, деган бебаҳо тамойил айнан шу мақсад рўёбига ҳам хизмат қилади десак, хато бўлмайди. Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, билиб - билмай нотўғри йўлга кириб қолганларини ёруғликка олиб чиқиш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан қайтариш барчамизнинг вазифамиздир.
Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фурқат тумани бўлими томонидан оталиққа олинган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мавжуд муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Фурқат туман бўлимига бириктирилган "Тўрғай" маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир гуруҳ оталиққа олинган ҳамда фаол ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда иштирок этган ёшларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари дўстона тингланиб, ёшлар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаш, кредит олиш тартиби ҳақида саволларини баён қилишиб, уларга ҳуқуқий тушунча берилди. Бу каби учрашувлар доимий равишда ўтказилиб борилмоқда.