Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2020-02-22 13:42:27 549
Бугун, 22 февраль куни Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессия ишида Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилот ва муассасалар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала “Фурқат туманининг 2019 йил якуни бўйича сарҳисоби ҳамда 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида” туман ҳокими Солиев Дилмуроджон Жамолович ҳисобот берди.
Туман ҳокими ҳисоботида 2019 йилда туманнинг барча соҳалардаги кўрсаткичларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, аксарият соҳаларда ўсиш ва юксалишларга эришилганини алоҳида таъкидлади. Жорий йилда ютуқларни янада мустаҳкамлаган ҳолда барча соҳаларда кенг қамровли яратувчилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши, алоҳида дастурлар ва йўл хариталари орқали туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари тўғрисида батафсил сўз юритди.
Сессияда туман Адлия бўлими бошлиғи Э. Бойматов тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.
Шундан сўнг Суд органлари тизимида 2019 йил давомида одил судловни таъминлаш борасида ишларнинг аҳволи юзасидан Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О. Ҳасанов, Фурқат тумани маъмурий суди раиси А. Миножиддиновларининг ахборотлари тингланди.
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Фурқат тумани ҳудудий комиссиясининг “Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳоли хонадонларини фуқаролар йиғини кўчаларига бириктириш ва рақамлаш тўғрисида”ги комиссия қарори юзасидан комиссия раиси ўринбосари Б. Абдуллаевнинг ҳисоботи ҳамда таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.
Сессияда “Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосарини сайлаш тўғрисида”ги масала муҳокама қилингандан сўнг депутат Р. Мелиқўзиев Кенгаш раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Депутатлар муҳокамасидан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжаллаган иш режалари тасдиқланди.
Сессияда туман ҳокими Д. Солиев якунловчи сўзга чиқиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдириб, туман Кенгаши, депутатлар ва фаоллар олдида турган навбатдаги вазифаларга тўхталди.
Сессияда кун тартибига қўйилган ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.