Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАСТУР ПАРАМЕТРЛАРИ БАЖАРИЛГАН

×

 2020-03-04 14:22:56    309

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 2 март куни куни ижтимоий тармоқларда “Обод маҳалла” дастуридан сўнг: на йўл, на сув тизими, на симёғочлар янгиланди” ҳамда “Мустақиллик номи берилган маҳаллага шундай шароит ярашадими?!” сарлавҳали материаллар эълон қилинди.

Унда Фурқат тумани Навбаҳор шаҳарчасидаги “Мустақиллик” МФЙ 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилгани, лекин Бирлик ва Иттифоқ кўчаларида йўл, сув тизими ва симёғочлар янгиланмагани баён қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб,  кўзда тутилган барча ишлар амалга оширилиб, дастур параметрлари 100 фоизга бажарилган.

Жумладан:

МФЙда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та сув минораси таъмирланди ва 2 та сув насоси ўрнатилди, 1,95 километр масофага исимлик суви тармоқлари тортилди.

Электр таминоти сифатини янада ошириш учун 19,44 километр масофадаги электр тармоқлари ҳамда 8 та ТП мукаммал таъмирланди, 2,7 километр масофадаги электр тармоқларига таянчлар ўрнатилди, 1 та янги ТП қурилди. Бундан ташқари 110 та кўча чироқлари ўрнатилди.

Табиий газ таъминоти бўйича: 15,32 километр масофадаги газ тармоқлари таъмирланди ва 18 дона газ тақсимлаш қурилмалари (ГРП) реконструкция қилинди.

МФЙ ҳудудидаги 1,3 километр ички йўллар асфальтланди ҳамда 2,1 километр масофадаги ички йўлларга шағал ётқизилди.

МФЙ ҳудудидаги Бирлик ва Иттифоқ кўчалари илгари асфальтлангани, электр тармоқлари ҳамда ичимлик суви таъминоти қониқарли бўлганлиги сабабли дастурга киритилмаган. Ҳозирда йўлларнинг айрим қисмлари таъмирга муҳтожлиги эътиборга олинди ва келгуси йилларда дастурлар асосида асфальтлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.