Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
2020-03-17 15:29:30 530
Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий
техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжалари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1.Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг 2020 йил 13 февралдаги 140-сонли алоқа хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Тумандаги юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари 2020 йил 1 мартдан-30 июнь кунига қадар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари 2020 йил 1 январдан-31 август кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
3.Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4.Комиссия таркибига киритилган маъсул шахсларнинг ойлик иш хақи, мукофотлари 2020 йил 1 январдан 1 июлгача ва 2020 йил 1 сентябрдан 31 октябргача тўлиқ сақлансин.
5.Комиссия зиммасига:
Техник кўрик давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлар бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча хужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини қайд этиш гувохномаларини, таъмирга киргизиш рўйхатларини, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилсин.
Техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6.Тумандаги мулкчилик шаклидан катъий назар корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига жадвалда кўрсатилган муддатга қадар автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7.Тумандаги тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобилларини, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан-30 июнь кунига қадар, иккинчи марта 1 сентябрдан-31 октябрь кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
8.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 12 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 835-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9.Мазкур қарор “Навбахор” рўзномасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
10.Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11.Ушбу қарорнинг бажарилиши назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Хамдамов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Д.Ж.Солиев