Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


НАРХ-НАВОЛАР БАРҚАРОР

×

 2020-03-30 15:43:40    303

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда  Фарғона вилояти Фурқат туманида  гўшт махсулотлари қимматлашгани тўғрисидаги хабарга нисбатан Фурқат тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Жаҳонда тарқалаётган янги турдаги касалликнинг Ўзбекистонга кириб келиши  муносабати билан мамлакатимизда бевосита Муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирусга қарши кураш чоралари кўрилган.

Туманимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бозорлар ва савдо шахобчаларида нархларнинг сунъий оширилишининг олдини олиш юзасидан туман ҳокимлиги, тегишли органлар томонидан қатъий чора-тадбирлар белгиланган. Озиқ-овқат махсулотлари савдосида навбат кутиш, нархнинг сунъий кўтарилиши ҳолатлари асло мавжуд эмас. Бозорларимизда маҳсулотлар мўл-кўл. Ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захираси яратилган. Шундай экан, ҳеч қандай ваҳима  ва ҳавотирга ўрин йўқ. 

Озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари нархи ошишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари иштирокида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича етарли ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунларда гушт махсулотлари дўконларда 50-55 минг сўмдан сотилмоқда. Бундан ташқари ташкил этилган савдо ярмаркаларида саҳоватли фермер хўжаликлари томонидан ҳар килограмм гўшт ундан арзон нархларда ҳам сотилмоқда.

Бошқа давлатда туриб, кимларнингдир миш-мишига ишониб, нотўғри маълумот тарқатаётган айрим шахслар бугунги синовли дамларда аҳолини ваҳимага соладиган нотўғри ахборотларни тарқатишдан тийилиб турсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

 

Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.