Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МУНОСАБАТ

×

 2020-11-02 17:21:23    250

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими Солиев Дилмуроджон Жамолович иштирокида туман Марказий шифохонаси Туғруқхона бўлимида ўтказилган муҳокамадан ёзиб олинган видеолавҳанинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши юзасидан

МУНОСАБАТ

Шу йил 8 октябрь куни “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” дастурида Фурқат тумани Марказий шифохонаси туғруқхона бўлимида тиббиёт ходимлари чақалоқларнинг яқинларидан таъмагирлик йўли билан “суюнчи” пулини олаётгани, пулни тақсимлашда талашаётгани ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ видеолавҳа эфирга узатилди.

Туман ҳокими Д. Солиев ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 10 октябрь куни туғруқхона бўлимига бориб, масалага ойдинлик киритиш юзасидан муҳокама ўтказган. Муҳокама жараёнида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан вакиллар, ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти раҳбари, Тиббиёт бирлашмаси раҳбари в.б, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туғруқхона бўлими ходимлари иштирок этган. Ушбу жараёндан тасвирга олинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга жойланган.

Муҳокама жараёнида, хусусан видеолавҳада туман шаънини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ҳолатларига барҳам беришга асосий урғу берилган. Тўғри, видеолавҳада акс этганидек ҳоким ҳиссиётга берилиб, бироз қизишган. Чунки аввал ҳам туғруқхона бўлимида чақалоқнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ ҳолат шу телеканалда эфирга узатилган эди.

Чақалоқнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ лавҳа халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги олтинчи чақирик Х-сессиясида муҳокама қилиниб, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи О. Сайдахмедов ва унинг ўринбосари М. Тўлабоевалар огоҳлантирилган.

10 октябрь куни бўлиб ўтган муҳокама жараёнида ҳоким ҳеч кимнинг шахсиятига тегмаган. Туман шаънини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ҳолатларига барҳам бериш, халқни рози қилиш учун ҳалоллик билан ишлаш лозимлиги, оқ халатга доғ тушираётган бундай таъмагир ходимларни ҳеч қандай изоҳ билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлаб, шифокорлардан халқнинг норозилиги ҳоким сифатида уни қаттиқ ташвишга солаётганига урғу берган.

Муҳокама жараёнида туман раҳбари туғруқхона ходимларини “ротация” тартибида бошқа бўлимларга ўтказиш;

Коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш учун қўшимча видеокузатув камералари ўрнатиш;

Туғруқхона бўлими ёнига эҳсон қутиларини жойлаштириш бўйича таалуқли шахсларга тавсиялар берган.

Муҳокама ўтказилгандан сўнг 2020 йил 19 октябрь куни Фарғона вилояти Соғлиқни Сақлаш бошқармасининг оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича бошлиқ ўринбосари А.А.Абдураззоқов, Вилоят перенатал маркази бош врачи М.Э.Суярқулова, вилоят наркология диспансери ҳуқуқшуноси У.Исмоиловлар томонидан туман Тиббиёт бирлашмасида хизмат текшируви ўтказилди.

Видеотасвирда ва юқори идоралардан келиб тушаётган ариза ва шикоятлар сабабларини ўрганиш давомида бўлимнинг айрим ходимлари томонидан бирлашманинг Жамоа шартномаси билан тасдиқланган туман тиббиёт бирлашмасининг ички меҳнат қоидалари талабларини мунтазам ва кўпол равишда бузилиш холатлари маълум бўлди.

 Туғруқхона бўлимидаги ахволни тубдан ўзгартириш, муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун бир қатор тиббиёт ходимларни ротация қилиш зарурати келиб чиққанлигини ҳисобга олиб, 2020 йилнинг 20 октябрь куни тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмита раиси Х.Ахмедова бошчилигида ўтказилган мухокамага мувофиқ бирлашманинг 2020 йил 20 октябрдаги 221-к, 221/1-к, 221/2-к сонли буйруғлари билан туғруқхона бўлимининг 2 нафар врачлари, 14 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 13 нафар кичик тиббиёт ходимлари ротация тартибида бошқа вазифаларга ўтказилди.

Тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 19 октябрдаги 220-к сонли буйруғига асосан туғруқхона бўлими бошлиғи Мирзаева Насибахон билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, туғруқхона бўлими бошлиғи этиб Каримова Озодахон тайинланди. 

Туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, беморлар, тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида ҳокимлик ва Тиббиёт бирлашмаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Марказий шифохона ҳудудида жамоат тартибини сақлаш мақсадида автотранспортлар учун автотураргоҳ ташкил қилинди. Хизмат автомашиналаридан бошқа транспорт воситаларининг шифохона ҳудудига кириб-чиқишига барҳам берилди. Шартнома асосида Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлаш ишлари йўлга қўйилди.

Электр энергияси ва кислород билан узлуксиз таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан 25,0 млн сўм маблағ ажратилди.

Канализация тармоғини янгилаш учун қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.