Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат тумани ҳокими Д.Ж.Солиевнинг туман халқига МУРОЖААТНОМАСИ
2020-12-11 16:44:05 513
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Қадрли фурқатликлар!
Бугун ҳар биримизнинг амалга ошираётган ишларимиз ва ҳаракатларимиз давлатимиз қудрати ва салоҳиятини янада ошириш, янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги нуфузини юксалтириш, асосийси шу юртда яшаётган халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган.
Президентимиз Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида “Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир”, деб бежиз таъкидламадилар. Давлат ва жамият иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан ривожланиб борган сари инсон манфаати, халқ турмуш даражаси ҳам юксакларга кўтарилади.
Республикамиздаги энг кенжа туманлардан бири бўлган Фурқат туманида ҳам барча соҳа вакиллари, меҳнатсевар халқимиз билан биргаликда юқоридаги эзгу мақсадлар йўлида бугун йўқотган имкониятларимиз, эришган натижаларимиз ва келгусидаги режаларимизни белгилаб оламиз.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Фурқат тумани "қониқарсиз ҳудуд" деб баҳоланди. Бу эса бизни ҳар доимгидан фаолроқ бўлишга, бошқача ғайрат ва шижоат билан ишлашга ундади.
“Қизил” ҳудуддан чиқиш мақсадида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш учун чора-тадбирларни белгиладик ва фаоллар билан биргаликда бажарилишини таъминлаш чораларини кўрмоқдамиз.
Йил якунланишига саноқли кунлар қолган айни паллада амалга оширган ишларимизни сарҳисоб ва таҳлил қилишимиз, янги йилдаги режаларимиз ва марраларимизни белгилаб олишимиз лозим.
Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Асосий иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қиладиган бўлсак:
2019 йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ҳажми 102,0 млрд.сўмни (96,3%) ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсатгич 140,4 млрд.сўмни (100,7%), 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 141,8 млрд.сўмни (101,0%) ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йил якунида аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 869,5 минг.сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 1 млн 187,0 минг.сўмни, 2021 йил якуни билан 1 млн 191,0 минг.сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йил якуни бўйича хизмат кўрсатиш ҳажми 111,4 млрд.сўмни (103,4 %) ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсатгич 124,9 млрд.сўмни (101,2 %), 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 130,1 млрд.сўмни (104,2 %) ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йил якунида аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 949,7 минг.сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 1 млн 56,0 минг.сўмни, 2021 йил якуни билан 1 млн 100,0 минг.сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йил якуни бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 762,8 млрд.сўмни (107,6 %) ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсатгич 854,9 млрд.сўмни (102,7 %), 2021 йил якуни билан 879,6 млрд.сўмни (102,9 %) ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йил якунида аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6 млн. 502,9 минг.сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 7 млн. 232,0 минг.сўмни, 2021 йил якуни билан 7 млн 391,5 минг.сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сонли қарорига асосан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида Фурқат туманида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида жами 6,6 млн. доллар(69125 млн.сўм) маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида 4 та умумтаълим мактаби(14340 млн.сўм), 9 та мактабгача таълим(11200 млн.сўм) ва 9 та тиббиёт муассасасини таъмирлаш(11100 млн.сўм), 77,4 км тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ва 4 та сув иншоотларини таъмирлаш, 44 км электр таъминоти тармоқлари тортиш, 24 дона трансформаторлар ҳамда 991 та таянч устунларини янгиларига алмаштириш, 31,5 км ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифида белгиланган вазифаларга асосан Фурқат туманида 2020 йилда 19 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 28,8 млрд. сўм бўлиб, тадбиркорларнинг ўз маблағлари 15,9 млрд. сўмни, банк кредитлари 7,8 млрд. сўмни, хорижий кредит линия маблағлари 0,5 млн. долларни ташкил қилади. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида янги 230 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди.
Ушбу лойихалар 4,9 млрд.сўмлик саноат йўналишидаги 7 та, 13,6 млрд.сўмлик хизмат кўрсатиш йўналишидаги 7 та, 10,2 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 5 та лойиҳаларни ўз ичига олган.
Жорий йилда умумий қиймати 25,3 млрд.сўмлик (шундан ташаббускор маблағлари 14,9 млрд.сўм, банк кредити 10,4 млрд.сўм) 16 та лойиҳани амалга оширилиши ҳисобига 183 та янги иш ўринлари яратилди. Мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида бюджет даромадларига қўшимча 138 млн. сўмлик тушумлар амалга оиширилди.
2020 йилда амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг 3 таси банк томонидан хорижий кредитлар ўз вақтида ажратилмаганлиги ва қурилиш ишларининг кўпайганлиги сабабли лойиҳаларнинг амалга ошириш муддатини 2021 йилнинг апрел-май ойларига узайтириш таклифи берилган.
2020 йилда инвестиция дастури доирасида 6 та, “Инқирозга қарши курашиш” жамғарма хисобидан 2 та, маҳаллий бюждет маблағлари хисобидан 2 та, аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 1 та, жами 11 та объектларда янги қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, инвестиция дастурида белгиланган 2-умумтаълим мактабига янги спорт зал қурилиши учун 1 млрд 417 млн.сўм маблағ ажратилиб, “Бинокор Отабек” хусусий корхонаси томонидан қурилиш битказилиб, фойдаланишга топширилди.
СЭОМга янги вакцина сақлаш омбори қурилиши учун 149 млн.сўм маблағ ажратилиб, “Фарғона Бинокор Меъмор” МЧЖ томонидан қурилиш битказилиб, фойдаланишга топширилди.
8, 16, 22-сонли мактабгача таълим ташкилотиларида янги қурилиш ва реконструкция ишлари якунланиб, 20 декабрга қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Янги бокс мактабига бино қурилиши учун 2 млд. 200 млн.сўм маблағ ажратилиб, “Қўқон Бинокор” хусусий корхонаси томонидан пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бокс мактабини 20 декабрга қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
“Инқирозга қарши курашиш” жамғармаси томонидан СЭОМ маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари учун 164 млн.сўм, 22-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш учун 2,0 млрд 254,0 млн.сўм ажратилиб, қурилиш ишлари якунланди.
Ахоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан Бандликка кўмаклашиш марказига янги бино қурилиши учун 1,0 млд. 300,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, “Алиф-Б” хусусий корхонаси томонидан пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари 20 декабрга қадар якунланиб, фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
8 млрд.сўм бюжджет маблағлари хисобидан Қўқонбой МФЙда миллий услубда ёғочга ишлов бериш йўналишидаги 300 ўринли хунармадлар мактаби ва миллий услубда тўқимачилик (атлас, гилам тўқиш) йўналишидаги 300 ўринли хунармадлар маркази қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойихаларни ишга туширилиши натижасида 600 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланади.
2021 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари:
Фурқат туманида 2021 йилда 99 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 836,3 млрд. сўм бўлиб, тадбиркорларнинг ўз маблағлари 206,7 млрд. сўмни, банк кредитлари 64,8 млрд. сўмни, хорижий кредит линия маблағлари 1,0 млн. долларни, тўғридан-тўғри инвестициялар 55 млн долларни ташкил қилади. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2054 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Таклиф қилинаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 660,4 млрд. сўм бўлган 33 та лойиҳа саноат йўналишида, умумий қиймати 58,7 млрд. сўм бўлган 40 та лойиҳа хизмат кўрсатиш йўналишида, умумий қиймати 49,5 млрд. сўм бўлган 22 та лойиҳа қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳамда 67,6 млрд. сўм бўлган 4 та лойиҳа қурилиш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил қилади.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида йиллик 827,8 млрд сўмлик ишлаб чиқариш ҳажмлари ошиши режалаштирилган. Шундан соҳалар бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари саноат соҳасида 784,8 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 12,7 млрд. сўм, қурилиш соҳасида 30,2 млрд. сўмни ташкил қилади.
Янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарнинг ривожлантирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича узлуксиз равишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг 29 сентябр куни вилоятимиз ҳокими раҳбарлигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда 2020-2021 йилларда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, кичик саноат зоналари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, бўш турган объектларни саллоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторларга бериш орқали тадбиркорликни янада ривожлантириш ва ҳудудлардаги ҳар бир сектор раҳбари ўзининг ҳудудида 1 тадан кичик саноат зонасини ташкил этиш топшириғи берилган.
Ҳусусан,
1-сектор: Қушчи МФЙ ҳудудида туман ҳокимлиги балансидаги 1,8 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер майдонида “Темирйўлчи” кичик саноат зонаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда КСЗнинг бош режаси ишлаб чиқилган. Ушбу кичик саноат зонасида лойиҳа қиймати 42,0 млрд.сўмлик “Мастона бўстони” МЧЖ томонидан ун тегирмони, мини ёғ заводи, парандалар учун озуқа емлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси асосий давогарлардан бўлиб турибди.
2-сектор: Истиқлол МФЙ, Беш-эчки қишлоғида жойлашган 1,82 гектар бўлган собиқ “Навбахор улгуржи савдо базаси” негизида “Истиқлол” кичик саноат зонаси ташкил этилган.
Ҳозирги кунда “Истиқлол” кичик саноат зонасида лойиҳа қиймати 10,2 млрд.сўмлик “Атлас инвест” МЧЖ томонидан гугурт ва истеъмол содаси ишлаб чиқариш ва 1,2 млрд.сўмлик “Кристал стайл текс” оилавий корхонаси томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ишлари давом этмоқда. Лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида йиллик 10,0 млрд.сўм саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қўшилади, 180 та янги иш ўринлари яратилади ва бюджетга 2,0 млрд.сўм маблағ тушириш таъминланади.
3-сектор: 1,5 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер майдонида “Узунчек” кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Ҳозирги кунда КСЗнинг бош режаси ишлаб чиқилган ва 12 та лотларга бўлинган. Ушбу кичик саноат зонамизда лойиҳа қиймати 3,0 млрд.сўмлик "Истиқболли ғалла экспорт" МЧЖ томонидан сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, озуқа ем гранулаларини ишлаб чиқариш лойихаси асосий давогарлардан бўлиб турибди.
4-сектор: Ғунча МФЙ Шўхай қишлоғи ҳудудидаги бўш турган 1,1 га ер майдонида ҳам кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифи берилди.
Хозирги кунда КСЗнинг бош режаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу кичик саноат зонасида “Шохмортекс” МЧЖ томонидан 5 млн.АҚШ доллари миқдоридаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ва “National dairy industry” МЧЖ томонидан сутни қайта ишлаш лойихалари асосий давогарлардан бўлиб турибди.
Импорт ҳажмлари таҳлил қилинганда, 2019 йил мобайнида жами 3 млн. 468 минг долларлик импорт амалга оширилган. Ушбу импорт қилинган маҳсулотлар асосан кимёвий ва пластмасса маҳсулотлари, машина ва ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, наслли чорва моллари ва қурилиш материаллари ҳисобига тўғри келган.
2020 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида жами 2 млн. 126 минг долларлик импорт амалга оширилган. Ушбу импорт қилинган маҳсулотларни таркиби асосан кимёвий ва пластмасса маҳсулотлари, машина ва ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқув ва тикувчилик иплари, матолар ва қурилиш материаллари ҳисобига тўғри келади.
Жорий йилда 2019 йилга нисбатан 1 млн. 342 минг долларга кам импорт амалга оширилган.
Янги турдаги, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш бўйича ЯТТ Сайидназаров Илёр томонидан “Болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқариш”, "Ordes colors" МЧЖ томонидан “Суюқ девор гул қоғози (жидкие обои) ишлаб чиқариш”, "Atlas Invest Furqat" МЧЖ томонидан “Истеъмол содаси (пишевая сода) ишлаб чиқариш” лойиҳалари амал оширилади.
Хозирги кунда туманда 1626 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. (835 та юридик, 791 та ЯТТ) Тадбиркорликни ривожлантириш ва ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 11 ойи давомида жами 1205 та субъектларга 84 млрд. 196 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1500 дан ортиқ ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.
Ҳусусан,
- Саноат йўналишида – 124 та тадбиркорларга 7 млрд. 625 млн.сўм;
- Қишлоқ хўжалиги йўналишида – 362 та тадбиркорларга 48 млрд. 983 млн.сўм;
- Қурилиш йўналишида – 5 та тадбиркорларга 2 млрд. 101 млн.сўм;
- Ҳизмат кўрсатиш йўналишида – 29 та тадбиркорларга 4 млрд. 571 млн.сўм;
- Савдо йўналишида – 61 та тадбиркорларга 5 млрд. 175 млн.сўм;
- 610 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга 13 млрд. 347 млн.сўм;
- Бошқа йўналишдаги 14 та тадбиркорларга 2 млрд. 394 млн.сўм кредит маблағалари ажратилган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш доирасида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар эвазига 800 дан ортиқ ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.
Йўналишлар бўйича:
- қўйчилик - 256 нафар фуқароларга 5,4 млрд.сўм;
- қорамолчилик - 19 нафар фуқароларга 453,0 млн.сўм;
- асаларичилик - 29 нафар фуқароларга 695 млн.сўм;
- паррандачилик - 53 нафар фуқароларга 1,3 млрд.сўм;
- ишлаб чиқариш соҳасида - 74 нафар фуқароларга 1,4 млрд.сўм;
- иссиқхона - 68 нафар фуқароларга 730,0 млн.сўм;
- “Ҳунармандчилик” йўналишида - 93 та фуқароларга 2970,0 млн.сўм;
- бошқа йўналишларда - 18 нафар фуқароларга 396,2 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-хунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъмирлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори(ПҚ-4804)га асосан Фарғона вилоятидаги “Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономаркази”га қарашли Фурқат туман филиалида 4 та йўналиш(тикувчилик, газ ва электр пайвандчилиги, автомобиллар электр жиҳозларини таъмирлаш, тил ўрганиш курслари) бўйича 120 нафар фуқароларни касбга ўқитиш режалаштирилиб, курсларга 60 нафар фуқаролар жалб этилиб, касб-хунарга ўргатиш ишлари бошланди.
Давлат мулки ҳисобланган 3 та давлат активлари ҳусусийлаштирилиши белгиланган бўлиб, барчаси оммавий электрон-онлайн савдоларга чиқарилган. Ушбу савдога чиқарилган давлат мулкларидан Фурқат тумани Тинчлик қишлоғида жойлашган собиқ болалар боғчаси бино иншоотлари E-IJRO AUKSION электрон савдосига чиқарилиб, 2020 йил ноябрь ойида, Катта янги МФЙ Олатой қишлоғидаги “Эски мед пункт” биноси E-IJRO AUKSION электрон савдосида 2020 йил октябрь ойида сотилган.
Қушчи МФЙ Чек-шариф қишлоғидаги “Собиқ мактабгача таълим муассасаси” давлат мулклари E-IJRO AUKSION электрон савдоларига давлат шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш шарти билан сотувга чиқарилган. Электрон савдолар 2020 йилнинг 18 декабрида ўтказилади.
Рақамли технологияларни жорий қилиш борасида 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4329-сонли қарорига асосан телекоммуникация хизматларини сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, кенг поласали интернет, маҳаллий телефон ва IPTV ҳизматлар қамровини кенгайтириш мақсадида 45 км оптик толали линиялар тортилди.
2020 йил бошида туманда 7 та алоқа станцияси мавжуд эди. 2020 йил давомида 3 та 1536 абонент сиғимли янги замонавий OLT (оптик алоқа тармоғи) станциялари қурилиб, ишга туширилди.
Касб-ҳунар мактаби биносида 3 та хона ажратилиб, мебел, проектор ва 23 та замонавий компютерлар билан таъминланиб, “IT CENTER” ташкил этилди.
2021 йилда марказий АТСга 3072 абонент сиғимига, Чекчувалдоқ МФЙда 512 абонент сиғимига ва Шойимбек МФЙда 512 портли станцияни кенгайтириш учун 1024 абонент сиғимга эга бўлган станциялар қурилиб, келгуси йилни I-чорак давомида ишга туширилиши белгиланди.
Фуқаролик холатлари далолатнома ёзувларини архив базасида 1935 йилдан 2014 йилга қадар бўлган йиллар оралиғида мавжуд бўлган 201 568 та архив хужжатлари жорий йилнинг 1 октябр кунига қадар ягона электрон ФХДЁ архиви базасига жойланди. Бу эса туманда юртбошимиз томонидан илгари сурилган рақамли иқтисодиёт борасидаги қарор ва фармонларининг ижроси таминланаётганлигидан далолат.
Давлат хизматлари маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 2020 йилнинг бошида 120 га якин турдаги давлат хизматлар кўрсатилган бўлса, бу кўрсаткич йил якунига қадар 140 дан ошди. Мазкур турдаги давлат хизматларидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 26 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.
Аҳолимизни давлат хизматларига бўлган эхтиёжларини мунтазам ошиб боришини инобатга олиб, Чек-Чувалдоқ махалла фуқаролар йигини биносида давлат хизматлари маркази шахобчаси ноябр ойида иш бошлади.
2020 йилнинг 6 декабр кунига қадар 12 та экспортёр корхоналар томонидан жами 7 млн. 376 минг долларлик экспорт амалга оширилган. Экспорт қилинган ҳажм йўналишлар бўйича саноат соҳасида 5 млн. 484 минг доллар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1 млн. 892 минг долларни ташкил қилади.
2019 йилда туманда жами 4 млн. 512 минг доллар (шундан 78 минг доллар саноат, 4 млн. 434 минг доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) экспорт амалга оширилган. 2020 йилнинг 6 декабрига қадар эса 7 млн. 376 минг долларни ташкил қилади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3 млн. 324 минг долларга ёки 171,4 фоизга ўсган.
2020 йилда туман экспортининг асосий қисми МДҲ давлатлари, Россия Федерацияси, Озарбайжон давлатларига тўғри келган бўлса, 2021 йилда янги ташкил қилинган экспортчи корхоналар орқали ушбу давлатларга қўшимча Белорусия, Украина, Монголия ва АҚШ давлатларига экспорт амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида 2019 йилда тумандаги “Полвонтош”, “Беш оға”, ва “Қушчи” махалла фуқаролар йиғинлари танланлаб олинган бўлиб, дастур асосида ушбу махаллаларда ободонлаштириш ва қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Ушбу маҳалла фуқаролари йиғинларида жами 2563 та хонадонлар мавжуд бўлиб, улардаги аҳоли сони 12402 нафарни ташкил қилади. Мазкур дастурда белгиланган топшириқлар бажарилиши натижасида худудда яшовчи аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига эришилди.
Республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан 17,0 млрд 614,0 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Ғунча МФЙ Шўхай қишлоғида аҳолини уй-жойга мухтож қатламини уй-жой билан таъминлаш учун тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида 10 дона шундан 2 дона 5 қаватли 60 хонадонли, 2 дона 4 қаватли 48 хонадонли, 6 дона 1 подъезли 5 қаватли 180 хонадонли жами 288 та хонадон, маҳалла фуқаролар йиғини ва инфраструктура объектлари қурилишига жами 3,58 гектар ер майдони ажратилган.
2020 йил якунига қадар “Шарқ инвест таъмир” МЧЖ томонидан 1 дона 5 қаватли 30 хонадондан иборат уй қуриб битқазилиб фойдаланишга топширилади.
2021 йилнинг 1-чораги якуни билан Ғунча МФЙ Шўхай қишлоғида қурилаётган 9 та кўп қаватли уйлар қуриб битқазилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1-чораги якуни билан Чиркай қишлоғида 1 дона 5 қаватли 40 хонадонли уй фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги 182-сонли қарори асосида Фурқат туманида уй-жойга мухтож 33та оилаларга, Жумладан 11 та шахар, 22 та қишлоқ жойларда қурилаётган уй-жойларга давлат субсидияси олиш учун ижобий хулосалар берилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабръ кунги ПФ-6126 фармонига асосан давлат субсидиясини олиш ва уй-жой олиш истагини билдирган уй-жойга мухтож оилаларни онлайн танлов асосида аризаларни куриб чиқишга, давлат субсидиясини олиш учун
31 декабрга қадар аризалар топширишга имкониятлар яратилган.
723,4 км ички автомабил йўл мавжуд бўлиб, шундан 221,5 км қисми асфальт, 224,4 км қисми шағал, 277,5 км қисми тупроқ холатда.
2020 йилда 563 метр картасимон таъмир, 1443 м2 асфальтабетон қоплама, 300 дона йўл элеметларини таъмирлаш, 70 дона йўл элементларини янгисига алмаштириш, 150 км ямоқ таъмир ишлари, 850 метр пиёдалар йўлаги қуриш ишлари, 50 дона автобекатларни таъмирлаш ишлари бажарилди.
2020 йилда махаллий бюджет хисобидан жами 3,7 км ички автомабил йўлларини асфальтлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 4,1 км йўл асфальтланди ҳамда 0,5 км йўл шағаллаш ишлари амалга оширилди.
2020 йил учун тасдиқланган “Бандлик” дастурига мувофиқ 2779 нафар меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагини билдирган, вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни рўйҳатга олиш белгиланган бўлиб, амалда 2841 нафар (102%) фуқаролар иш қидирувчи шахс сифатида рўйҳатга олиниб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғарма маблағлари ҳисобидан 386 млн сўм сарфланган.
Корхона, ташкилот муассасалардаги бўш иш ўринлари ҳамда захирага олинган иш ўринларига тасдиқланган дастурга асосан 1508 нафар, амалда 1636 нафар (108%) фуқаролар ишга жойлаштирилди.
2020 йилда тасдиқланган дастурга асосан касб мутахасислигини, ўзгартириш истагида бўлган 266 нафар фуқароларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш белгиланган бўлиб, амалда 196 нафар (73.6%) фуқаролар касбга таёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига жалб қилинди. Ушбу мақсадлар учун ишсиз фуқароларга таълим жараёнида 55,381 млн сўм стипендия тўлаб берилди.
“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан тасдиқланган дастур бўйича
122 нафар фуқароларни ижтимоий химоя қилиш чораларини кўриш белгиланган бўлиб, амалда 53 нафар (43.4%) фуқаролар “ишсиз” деб эътироф этилиб, уларга белгиланган тартибда ишсизлик нафақалари тайинланиб, давлат жамғарма маблағлари ҳисобидан 38 млн сўм тўланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тасдиқланган дастур бўйича 1119 нафар фуқароларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш белгиланган бўлиб, амалда 1973 нафар (176.0%) фуқароларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб уларни бандлиги таъминланди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғарма маблағлари ҳисобидан 1,2 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва суғориш воситалари харид қилиш учун, тасдиқланган дастурга асосан 85 нафар фуқароларга субсидия ажратиш белгиланган бўлиб, амалда 92 нафар (108.2%) ишсиз фуқароларга бандлигини таъминлаш мақсадида 292.643 млн сўм субсидиялар ажратилди.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиш учун 14 нафар фуқароларга 2,7 млн сўм, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 77 нафар фуқароларга 197,8 млн сўм ва суғориш воситалари харид қилиш учун 2 нафар фуқароларга
2,8 млн сўм маблағ ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги
ПҚ-4716-сон “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тасдиқланган дастурга кооператция ташкил этиш ҳисобига 40 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, амалда 40 нафар ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга субсидия орқали кооператив аъзолик бадали сифатида “Фарғона бахтиёр ёшлари” ишлаб чиқариш коперативи томонидан тарқатилиб фуқароларни бандлиги таъминланган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 89.2 млн сўм маблағ сарфланди.
Фурқат туманида 2021 йилда меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагини билдирган 4500 нафар фуқароларни қуйидаги йўналишларда бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
бўш иш ўринлари ва (квота) иш ўринлари орқали ишга жойлаштириш ҳисобига 1600 нафар,
вақтинчали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 1100 нафар,
касбга ўқитиш, қайта таёрлаш ва малака ошириш курсларига жалб қилиш орқали 290 нафар,
тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва суғориш воситалари харид қилиш ва бошқа йўналишлар орқали субсидия маблағлари ажратиш ҳисобига 110 нафар,
ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимояга олиш орқали ишсизлик нафақаларини тайинлаш ҳисобига 85 нафарни ташкил этади.
Фурқат туманида пандемия даврида ташкил этилган “Темир дафтар”га 1258 та оила киритилган бўлиб, бугунги кунда 635 таси камбағалликдан чиқарилган. Ҳозирги кунда “Темир дафтар”даги оилалар сони 623 тани ташкил этади.
“Темир дафтар”га киритилган 1258 та эҳтиёжманд оилалардаги 970 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларидан 2020 йилнинг якуни билан 910 нафари бандлиги таъминланади ва 2021 йилнинг 1-чорагида қолган 60 нафари иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги комплекслари томонидан тўлиқ ишга жойлаштирилиши белгиланган.
Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган оилаларга Қурбон ҳайити муносабати билан 433 та оилага 500 минг сўмдан жами 216,5 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-6038-сонли қарори доирасида 716 та оиланинг 2454 нафар аъзоларига 220 минг сўмдан жами 539,9 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарори доирасида 559 та оиланинг 16 ёшгача бўлган 987 нафар болаларига 500 минг сўмдан жами 493,5 млн.сўм, жами 1 млрд. 250 млн.сўмлик ёрдам пуллари тарқатилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармасига 191 млн. 731 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари туширилиб, Халқ депутатлари кенгаши қарорларига асосида жами 191 млн. 731 минг сўм маблағлар 668 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга истеъмол товар маҳсулотлари, дори-дармон воситалари ҳамда нақд пул кўринишида сектор аъзолари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан етказиб берилди.
“Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик” марказлари томонидан ҳозирги кунга келиб 222 та оилаларга 18 млн 648 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бу йўналишда қилинган 130 та мурожаатларнинг 117 таси ижобий ҳал этилди, 13 тасига ҳуқуқий тушунча берилди.
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича қилинаётган ишлар;
Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар олдига бир қатор вазифалар қўйилди. Жумладан, ҳудудларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни жорий этиш орқали аёллар ва ёшларга оид ижтимоий масалаларни манзилли хал этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга керакли ёрдамларни кўрсатиш зарурлиги айтиб ўтилди. Ўтказилган хатлов якунига кўра 24312 та хонадонлар ўрганилиб, 22220 нафар (18-30 ёш) ёшлар ҳамда 25461 нафар (30 ёшдан юқори) аёллар билан сўровномалар ўтказилди, манзилли рўйхатлари шакллантирилди ва ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тегишли дастур ишлаб чиқилмоқда.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЙЎНАЛИШИ.
Бугунги кунда туманда 38 та қорамолчилик, 2 та паррандачилик, 13 та балиқчилик фермер хўжаликлари мавжуд. Уларда хозирги кунда 4229 бош қорамол, 1800 бош қўй ва эчкилар, 35 бош от, 10 бош туя, асаларичиликда 100 дона асалари оиласи ва паррандачилик фермер хўжаликларида 35 минг бош парранда парваришлаб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 май 8 майдаги 386–сонли қарори ижроси юзасидан Зомонавий кўринишда “Иқтисослаштирилган сўйиш корхонаси” қуриб битказилиб, кунига 20-25 та қорамол, 18-20 та қўйлар сўйилиб, 45 та гўшт дўкон хамда 25 та мини маркетларга сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
2020 йилда 6630 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланиб давлатга дон сотиш режаси 21515 тонна (шундан, товар дон 19976 тонна, уруғлик дон 1739 тонна) белгиланган бўлиб, 22433 тоннага (104,2 %) бажарилган.
5425 гектар майдонда пахта экинлари парваришланиб давлатга пахта хом-ашёси сотиш режаси 17440 тонна белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 20814 тонна пахта хом-ашёси етиштирилиб режага нисбатан 3374 тоннага кўп ёки 119,3 фоизга бажарилди.
Хосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш:
Ҳосилдорликни ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида ерларга ишлов беришдан ҳосилни йиғиб олингунга қадар хар қандай агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб, 100 фоиз юқори унумли техникалардан фойдаланилмоқда.
Минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ўғитлаш ишлари йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида 2021 йилда 2 та комбайн, 18 та юқори унумли ҳайдов тракторлари, 11 та культиватор, 7 та транспорт тракторлари, 2 та ер текислагич, 3 та эксковатор техникаларни олиб келиш режалаштирганмиз.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сонли, 2019 йил 25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4499-сонли қарорларига асосан Қолгандарё ва Дўстлик ММТП худудида 2021 йилда 2300 гектар ер майдонларида томчилатиб суғоришни ташкил этиш мақсадида “Омад старт Турция Адана”, “Илдрим Турция Адана”, “Тор Отцу Турция Версин” ва “Ветафин Израил” фирмалари билан лойиха ишлари ишлаб чиқилди.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ томонидан жами 5,0 км, махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 8,0 км ичимлик сув тармоғи тортилди. Хозирги кунда Ингичка МФЙда 1 дона артезиан қудуғи кавланмоқда.
Ардахшон МФЙ Узун-чек қишлоғига 1 дона тик артезиан қудуғи кавлаш ва 5 км ичимлик суви тармоғи тортиш учун 1,0 млрд. 350 млн.сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаганлик даражаси 2020 йил 1 январ холатидаги 75,3% дан 78,4 % га кўтарилди. 2021 йил якуни билан 90,0%га етказилиши таъминланади.
3-7 ёшли болалар 9960 нафарни ташкил этиб, мактабгача таълим ташкилотларига 7280 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинган. Ҳозирги кунда қамров кўрсаткичимиз 73,1%ни ташкил қилмоқда.
2020 йил якунига қадар инвестиция дастури асосида 8, 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари қайта қурилиши натижасида қўшимча 60 тадан 120 та қувват ҳамда инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари хисобидан 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қайта қурилиши хисобига қўшимча янги 120 та қувват қўшилиши режалаштирилган.
2020 йилда ҳудудда жойлашган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 2 та филиали махаллий бюжет маблағлари хисобидан қайта таъмирланиб алоҳида 2 та 49,50-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳамда Педагогика коллежининг ўқув биносини бир қисмида 1 та 51-сонли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, ташкилотлар сони 2020 йилда 48 тадан 51 тага етказилди.
Бундан ташқари, 4 та давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 58 та давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади.
Йил якунига қадар худуддаги 6 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида 8та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 12 та мажбурий бир йиллик бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этиш режалаштирилган.
Худудда давлат–хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари улушини ошириш мақсадида 10 та давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига мактабгача таълим тизимига қамраб олинган болалар сони 5770 нафарни, қамров кўрсаткичи 60,9 фоизни ташкил этган.
2021 йилда мактабгача таълимга қамраб олишни ошириш мақсадида инвестиция дастури асосида 2 та 1,5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари қайта қуриш, 20 та давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиш, 6 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотларида 12 та мажбурий бир йиллик бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу режалаштирилган вазифаларни амалга ошириш орқали 2021 йилда қамров кўрсаткичини 82,3% га етказдириш назарда тутилган.
Халқ таълими тизимида бугунги кунда 34 та умумтаълим, 2 та ИДУМ ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда.
Жорий йилда тасарруфимиздаги 2-сонли ва 22-сонли умумтаълим мактаблари “Инвестиция “Дастурига киритилиб янги қурилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жамиятимизда халқ таълимининг, қолаверса, ўқитувчилик касбининг нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз касбларига сидқидилдан ёндашишлари учун ўз лавозим вазифаларидан ташқари мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик, ўқитувчиларнинг ойлик маошларининг 40% дан 72% гача, амалиётчи психологларнинг маошларини 103 %гача, мактаб кутубхонаси ва АРМ ходимлари маошининг 33% гача ошириш юзасидан чиқарилган тегишли қарорлар фикримизнинг далилидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йилларда халқаро PISA, TIMSS, PIRLS дастурларида иштирок этиши кутилаётганлигини инобатга олиб, тумандаги 1,36-сонли умумий ўрта таълим мактаблари таянч мактаблар этиб белгиланди.
Шунингдек, бугунги кунда тумандаги барча умумий ўрта мактаблари замонавий комьпютер жамланмалари билан тўлиқ таъминланди. 2021 йилнинг 1-чорагида 23 та умумий ўрта таълим мактабларига оптик толали интернет тармоқлари уланиши кутилмоқда. 2020-2021 ўқув йили якунига қадар барча таълим муассасалари тўлиқ уланиши режалаштирилган.
Бугунги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида жами 1812 нафар педагоглар фаолият олиб бораётган бўлиб, улардан 1723 нафари (96 %) олий маълумотли ўқитувчилар ҳисобига тўғри келади. 3 йил олдинги кўрсаткичга солиштирганда 2016-2017 ўқув йилида олий маълумотлилар улуши 982 нафарни (69,8 %) ташкил этган холос.
Бугунги кунда туман умумтаълим мактабларида 33 нафар педагоглар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тармоқ мукофоти яни “Халқ таълими аълочиси” мукофотига сазавор бўлган илғор педагоглар фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, тизим ходимларидан 24 нафари учун арзон уй-жойларни сотиб олиш бўйича ипотека кредитлари, 10 нафар педагоглар автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли фоизсиз кредитлар ҳамда истеъмол товарлари учун имтиёзли истеъмол кредитлари имтиёзларидан фойдаланишди.
Бундай юксак эътибор, бундай яратилаётган замонавий шарт-шароитлар, бу касб эгаларининг нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.
2019-2020 ўқув йилини 1479 нафар 11-синф битирувчиларидан
394 нафари (27 %) олий таълим муассасалари талабалари бўлишди. Йил якуни бўйича Фурқат тумани ҳалқ таълими тизими 8 та параметрлар бўйича миллий рейтинг натижаларига кўра республикада 29-ўринни, вилоятда
4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 31 январь куни илм-фанни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган 5-сонли йиғилиш баёнининг 5-бандида берилган топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти хокимининг 2020 йил 29 июлдаги “Математика фанига истисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида” ги 198-сонли қарорига асосан тумандаги 37-сонли умумтаълим мактаби 2021 йилдан математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига айлантирилиши белгиланди.
Мухтарам Президентимизнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган 42-сонли йиғилиш баёнининг 114-бандида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хокимининг 2020 йил 29 июлдаги 197-сонли қарори асосида тумандаги 2-сонли умумтаълим мактаби базасида Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.
Шунингдек, тумандаги 9-15-25-27-37-мактаблар математика фанига, 4-11-16-21-мактаблар кимё-биология фанига, 2-7-17-22-умумтаълим мактаблари ахборот технологиялари фанига ихтисослаштирилган синфлар очиш бўйича таклифлар берилди.
Бундан ташқари халқ таълими тизимида хусусий сектор фаолиятини ошириш мақсадида Янги МФЙ ҳудудида тадбиркор Б.Рахматуллаев томонидан 350 ўринли янги хусусий мактаб қурилмоқда. Бундан ташқари, Шўхай қишлоғида жойлашган собиқ 25-умумтаълим мактаби биносида ўқув маркази фаолиятини бошлаш арафасида.
2021 йил “Замонавий мактаблар ташкил этиш” дастурига жами 3 та (6,8,21-мактаблар) мактаблар учун 13 млрд. 929 млн сўм маблағ ажратилди. Шундан 2та (6,8-мактаблар) умумтаълим мактабларини капитал реконструкция қилиниши учун (8,5 млрд.сўм) ҳамда 1 та 21-умумтаълим мактабини капитал таъмирланиши (5,5 млрд.сўм) белгиланди.
5 та қишлоқ оилавий поликлиникалари (ҚОП), 3 та қишлоқ шифокорлик пунктлари (ҚШП) ва 1 та кўп тармоқли марказий поликлиникаларда аҳолимизга 1012 нафар тиббиёт ходимлари, шундан 192 нафар врачлар, 820 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатиб кўрсатиб келади.
Тиббиёт бирлашмасида юқумли касалликлар бўлими, режали терапия ва болалар бўлимлари, пулманалогия бўлимларини таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджетни қўшимча манбалари ҳисобидан 211.3 млн.сўм маблағлар йўналтирилди.
Тиббий ҳизмат сифатини янада яхшилаш, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида, тизимига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш, давлат хусусий шерикчилик ва хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича 100 қатновга мўлжалланган қабул диагностика бўлимини Япония ҳамда Россия давлатларидан 200,0 минг доллар қийматга эга бўлган маблағ хисобига энг сўнги моделдаги диагностика аппаратларини олиб келган ҳолда ташкил қилиш режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун тренер ўқитувчиларни эрталабги оммавий бадантарбия ҳамда спорт тадбирлари ўтказиш учун бириктирилди. Аҳолини айниқса ёшларни спортга жалб қилиш ва саломатлигини яхшилаш мақсадида ҳудудларда, ҳусусан Чек чувалдоқ МФЙда Тошқўзиев Нодиржон томонидан Бокс ва тринажор зал, Навбаҳор МФЙда Маматқулова Иқболой томонидан аёллар фитнес клуби, Ғаллакор МФЙ Тилло тепа қишлоғида Каримов Мўминжон томонидан сунъий қопламали мини футбол майдони, Беш-оға МФЙ Ғунча қишлоғида Мўминов Козимжон томонидан сунъий қопламали мини футбол майдони қуриб фойдаланишга топширилди. Аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун маҳаллаларда стритбол, бадминтон, “Workout” спорт турларини ўзида мужассам этган замонавий спорт майдончаларини ташкил этиш (қуриш) режалаштирилган, ҳозирда Чиркай МФЙнинг Равнақ кўчасида юриш ва велосипед йўлаклари фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги ПФ-6099 сонли фармони ижроси юзасидан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Туманимиз ёшларининг спортда эришган натижалари билан фахрлансак арзийди.
Бектемир Мелиқўзиев XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари совриндори (РИО-2016 кумуш медал), профессионал боксда супер ўрта вазнда WBA Continental ва WBO Inter-continental камарлари соҳиби.
Норматова Гулжахон Омонжон қизи 2020 йил 13-16 ноябр кунлари Белорус Республикасининг Минск шаҳрида Қўлжанги спорт туридан ўтказилган жаҳон кубоги мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган.
Абдуллаева Моҳинабону Равшанжон қизи 2020 йил 30 октябр-6 ноябр кунлар Тошкент шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобқасида фахрли 1-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига асосан фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун мамлакатимизнинг бир гуруҳ иқтидорли йигитлари мукофотланди.
Тақдирланганлар сафида Кармак қишлоғимизда истиқомат қилувчи Асилбек Ахаджоновнинг борлиги барчамиз учун қувончли воқеа бўлди. Зеро, истиқлол билан тенгдош туманимиз номини бутун республикада муносиб ҳимоя қилган “Мард ўғлон”ни ҳар қанча эътироф этсак, тенгдошларига намуна қилиб кўрсатсак арзийди.
Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадидаги чора-тадбирлар дастурига кўра, 34254 нафар (14-30 ёшгача) ёшларни 20 фоизи (6851 нафар) мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат соҳасига, 30 фоизи (10278 нафар) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига, 20 фоизи (6860 нафар) компьютер технологиялари соҳасига, 30 фоизи (10265 нафар) китоб мутооласига қизиқишлари борлиги аниқланди.
Биринчи ташаббус бўйича, 3 та маданият ва санъат марказлари мавжуд. Уларда бир ҳафтада 221 нафар ёшлар қамраб олинган. Маданият ва санъат соҳасига қизиқиши бўлган 6851 нафар ёшларни қамраб олишга мавжуд маданият объектлари сиғими етарли эмас. Шу сабабли 19 та тўгараклар очилиб, ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш мақсадида барча умумтаълим мактабларида “Ҳаваскорлар театри” тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 540 нафарга яқин ёшлар жалб этилган.
Ушбу ташаббус йўналишида хусусий секторда Навбахор кинотеатри ва “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси фаолият юритмоқда.
Иккинчи ташаббус бўйича, Ёшларнинг жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун 185 та спорт объектлари мавжуд бўлиб, 10278 нафар спортга қизиқиши бўлган ёшларни қамраб олишга спорт объектларининг сиғими озлиги сабабли апрел ойида 4 та янги спорт объектлари фойдаланишга топширилди, 4235 нафар ёшлар қамраб олинди.
“Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш” юзасидан, Қушчи, Ғаллакор, Полвонтош, Шойимбек, Томоша, Чиркай, Ингичка МФЙларда футбол майдончаси ва волейбол майдончаси, Чек-чувалдоқ МФЙда якка тартибдаги тадбиркор Тошқўзиев Нодиржон Бокс ва триножор зали, Ингичка МФЙда "New grand teks" МЧЖ спорт мажмуаси (Тринаджёр зали, сузиш ҳавзаси ва бокс, кураш зали), ташкил этилган.
Учинчи ташаббус, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича умумтаълим мактабларида 37 та компьютер хоналари мавжуд бўлиб, 612 та компьютер жамланмалари билан таъминланган. Мазкур таълим муассасаларида 36 та тўгараклар фаолияти ташкил этилган бўлиб, тўгаракларга 3003 нафар ўқувлар жалб этилган, қўшимча 1100 нафар ёшларни жалб этиш режалаштирилган. Таълим муассасаларидаги барча компьютерлар интернет тармоғига уланган.
Тўртинчи ташаббус бўйича, Туманда бугунги кунда 46 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда, ушбу кутубхоналар таълим муассасаларида, туман Ахборот кутубхона маркази ҳамда маданият бўлими тасарруфидаги кутубхоналар хисобланади. Ушбу кутубхоналарда жами 174 800 та китоб фонди бўлиб улар, Ахборот кутубхона марказида 91437 755 та Халқ таълими бўлими тасарруфидаги кутубхоналарда 72 643 та, маданият бўлими тасарруфидаги кутубхоналарда 10 200 та китоблар мавжуд.
Туманда китобхонликни ривожлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб қувватлаш мақсадида ёш ижодкорларнинг “Навбаҳор наволари” номли шерий тўплами туман махаллий бюджет маблағлари хисобидан нашр эттирилди.
Кутубҳоналарни адабиётлар билан бойитиш мақсадида фондларга 2020 йил давомида 10 мингдан ортиқ китоблар билан бойитилган
“Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича Навбахор МФЙда ЯТТ "Йўлбарсов Жахонгир" ва Чиркай МФЙда ЯТТ "Mахмудов Жавлонбек" томонидан китоб дўконлари ташкил этилиб, китоблар билан таъминланди.
Бешинчи ташаббус бўйича, “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш” бўйича 10 дан ортиқ “Тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цех”лари ташкил этилди. Ушбу хусусий янги корхоналар ташкил этиш ҳисобига 150 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Моддий-техника базасини мустаҳкамламай туриб ишда самарадорликка эришиб бўлмайди...
Дарҳақиқат, шундай. “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Чунки шароит бўлмаган жойда тарақиёт, ривожланиш бўлмайди. Бу борада туманимизда ўзига хос муаммо, етишмовчиликлар бор. Аммо уларни имкон қадар бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил топгандан сўнг туманда ўзгаришлар яққол кўриниб турибди.
Мисол учун, ўз биносига эга бўлмаган 7 та махалла биноларининг
5 тасига давлат-хусусий шерикчилик асосида янги бинолар қурилиши бошланган. Шундан Янги маҳалла фуқаролари йиғини янги замонавий лойихалар асосида бино қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. 2 та (Ғунча, Бекобод) маҳалла фуқаролар йиғинларининг бинолари давлат шерикчилик асосида тадбиркорлар томонидан қурилиб 20 декабр кунига файдаланишга топширилиши режалаштирилди. 2 та (Навбахор, Истиқлол) маҳалла фуқаролар йиғини биноларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2 та (Ингичка, Эски) махалла фуқаролари йиғини туман ҳокимнинг қарори билан ўзининг худудида бўш турган биноларни МФЙ балансига ўтказиб берилди.
Ўз биносига эга бўлмаган 7 та махалла фуқаролари йиғини бино билан таъминлаб кадаст хужжатлари расмийлаштирилди. Тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинида фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатаётган 12 та таъмирталаб махалла фуқаролари йиғинилари бинолари таъмирланиб 1 та Қушчи махалла фуқаролар йиғини тўлиқ капитал таъмирланиб ҳозирда фойдаланишга топширилган.
Вилоят бошқармаси томонидан 8 та махалла фуқаролари йиғинига мебеллар жихозлари ва 20 та маҳалла фуқаролар йиғини замонавий компютер жамланмаси билан таъминланди.
“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойиллари асосида бошланган ташаббус ҳар жабҳада қулоч ёйди, десам муболаға бўлмайди. Эътиборли жиҳати, эзгу мақсад йўлида тумандаги 78 оила хонадонлари таъмирлашга эришилди. Бундан ташқари, оилалар кундалик ҳаёт тарзи учун муҳим бўлган маиший шароитлар яхшилашга кўмаклашилди, 12 та болалар ва ўсмирлар спорт майдончалари, зиёратгоҳлар, 63 та қабристон ободонлаштирилди. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари худудидга кириш қисмига маҳалла фуқаролар йиғинининг номлари ўрнатилди. Бундан ташқари “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойиллари ососида тумандаги 34 та МФЙларда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда, 15 та фуқаролар йиғинларининг худудларига кўча чироқлари ўрнатилди, бундан ташқари 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг фуқаролар гавжум жойларига радиоузеллар ўрнатилиб фуқаролар йиғини ходимлари томонидан пандемия даврида карантин қоидаларига риоя этиш, жиноятчиликни олдини олиш, оилалар ўртасида мехр оқибат тўғрисида маърузалар доимий равишда эшиттириб келинмоқда.
Туманда жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш мақсадида хуқуқни мухофаза қилувчи органлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, фуқаролар йиғинлари ходимлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда 2020 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.
Туманда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида туман ҳокимлигининг кўмагида, аҳоли гавжум бўлган жамоат жойларда, бозор, МФЙларда, чорраҳаларда 173 та видеокамералар ўрнатилди. Шунингдек Профилактик ҳисобда турган шахслар билан 877 та профилактик сухбатлар, 14201 та объектларда паспорт-виза текширувлар, 4689 нафар шахсларни жиноят қурбони бўлиб қолиш олдини олиш мақсадида тилхатлар олинган, назоратсиз-қаровсиз қолган 4 нафар вояга етмаганларни Қўқон шахрида жойлашган Вояга етмаганларга ижтимоий химоя ёрдам кўрсатиш марказига, 29 нафар спитрли ичимликка мойиллиги бўлган шахсларни мажбурий даволашга юборилган, 3 нафар гиёхвандликка ружу қўйган, 6 нафар тажоввускор рухий касалларни диспансерга жойлаштирилди.
Шунингдек ёшларни диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш мақсадида 42 маротаба таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
2021 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирларини кучайтириш ҳамда йўл транспорт ходисаларини олдини олиш учун автомобиль йўлларини тунги вақтда ёритиш чироқлари ўрнатилиши хамда аҳоли яшаш пунктларида ҳаракат тезлигини аниқловчи радар қурилмаларидан кўпроқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиши зарур бўлади.
Жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга маҳаллий ҳокимлик ва бошқа мутасадди идоралар олдига жиддий топшириқ ва вазифалар белгилаб берган.
Жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш мақсадида хуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, фуқаролар йиғинлари ходимлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда 2020 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ижрога қаратилди.
Аҳоли гавжум бўлган жамоат жойларда 173 та видеокамералар ўрнатилган. Профилактик ҳисобда турган шахслар билан 877 та профилактик сухбатлар, 14201 та объектларда паспорт-виза текширувлар, 4689 нафар шахсларни жиноят қурбони бўлиб қолиш олдини олиш мақсадида тилхатлар олинган, назоратсиз-қаровсиз қолган 4 нафар вояга етмаганлар Вояга етмаганларга ижтимоий химоя ёрдами кўрсатиш марказига жойлаштирилган, 29 нафар спитрли ичимликка мойиллиги бўлган шахслар мажбурий даволашга юборилган, 3 нафар гиёхвандликка ружу қўйган, 6 нафар тажоввускор рухий касаллар диспансерларга жойлаштирилган.
Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида содир этилган жиноятлар 258 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 162 тага ўсган. (168 %) Шундан,
- Ўғрилик - 6 тадан 32 тага, ёки +533 %га,
- Фирибгарлик - 4 тадан 36 тага, ёки 800 %га,
- Оила - турмуш доирасида содир этилган жиноятлар – 7 тадан
16 тага, ёки 228 %га,
- Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар – 16 тадан 34 тага, ёки 212 %га,
- оғир тан жарохати етказиш – 1 тадан 6 тага, ёки 500 %га
- Қотиллик жинояти 3 тадан 2 тага, ёки 33 %га камайишига эришилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўналиши бўйича 10 та таъқиқланган диний мазмундаги маърузаларни тарқатилиши олди олинди. 1 нафар ўз эътиқодидан қайтмаган жазони ижро этиш муассасидан озод этилган фуқаро билан олиб борилган тушунтириш ва профилактик ишлар давомида, ушбу фуқаро ўз ғояларидан қайтарилиб, ижтимоий ҳаётга мослаштирилди. 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар билан олиб борилган ўрганишлар давомида 4 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг муаммолари тўлиқ ўрганилиб чиқилиб, уларни муаммолари ижобий хал этилиб, ижтимоий ҳимояга мухтож шахслар рўйхатидан чиқарилди. 2 нафар ижтимоийлашувга муҳтож фуқароларнинг ҳар бирига 90 млн.сўм маблағ ҳисобига яшаш уйлари қуриб берилди. 1 нафар ижтимоийлашувга муҳтож фуқаронинг яшаш хонадони таъмирлаш учун 40 млн.сўмлик пул маблағи ажратилиб яшаш уйи тўлиқ таъмирлаб берилди. 2 нафар ижтимоийлашувга муҳтож фуқаролар муқим иш билан таъминланди. 34 нафар яшаш тарзи ўзгариб қолган шахслар билан ДЭО таъсирига тушмаслик тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек ёшларни диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш мақсадида 42 маротаба таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Маданият соҳаси йил сайин ривожланиб, вилоят ва республика миқёсида ўрни ва мавкеи ошиб бормоқда. Маданият бўлими қошида ташкил этилган “Шодиёна” фольклор ҳаваскорлик халқ жамоаси 2019 йил 11-13 июль кунлари Марғилон шаҳрида ўтказилган “Буюк ипак йўли” халқаро фестивалида ўз дастури билан иштирок этди. Фестивалда вилоят хокими соврини учун фольклор жамоалари ўртасида ўтказилган кўрик – танловда жамоа фахрли 3-ўринни эгаллаб, совриндор бўлди. Жамоа учун бу ютуқ янада олға интилиб, янги дастурлар устида ишлаш ҳамда унутилиб кетилаётган удумларни излаб топиш имконини яратиб берди.
2019 йил 11-15 сентябрь кунлари Қўқон шахрида “Халқаро хунармандлар фестивали” бўлиб ўтди. 13 сентябрь куни фестивалда “Шодиёна” фольклор халқ ҳаваскорлик жамоаси иштирок этиб, Фарғона вилояти учун ажратилган саҳнада ўз концерт дастурини намойиш этиб барчага байрам кайфиятини улашди. Бундан ташқари жамоа аъзолари Қирғизистондан ташриф буюрган ҳунармандлар, Жиззах вилоятидан ташриф буюрган қатнашчилар ҳамда Марғилон шахридан келган ҳунармандлар учун ажратилган худудларда ўз концерт дастурларини намойиш этиб, олқишларга сазовор бўлди.
2020 йил март ойида Маданият бўлими мудири Р.Исроилова қилган меҳнатлари учун “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шу йили Мустақиллик байрами арафасида Маданият бўлими “Шодиёна” фольклор халқ жамоаси бадиий раҳбари Одинахон Якубова “Шуҳрат ” медали сохибаси бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Келажак” болалар фольклор фестивалда туман маданият маркази қошида ташкил этилган “Алёр” болалар фольклор жамоаси вилоятда фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва диплом билан тақдирланди.
2019-2020 йилларда Маданият бўлими қошида ташкил этилган “Шодиёна” фольклор–этнографик жамоаси ҳамда “Бўғирсоқ” болалар театри Маданият вазирлиги томонидан “Халқ жамоаси” унвонига лойиқ деб топилди.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи мамлакатда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Жамиятда аёлларни ролини ошириш бўйича туманда бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши сайловларида 5 нафар хотин-қизларимиз туман кенгаши депутатлигига сайланди. Депутат аёллар билан хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ҳудудларда хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилиб борилмоқда.
Хотин-қизлар бандлиги таъминлаш мақсадида маҳаллалар кесимида ишлаш истагида бўлган 1037 нафар ишсиз хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилди.
Ўтган давр мобайнида ушбу рўйхатдаги 1037 нафар ишсиз хотин-қизлардан 988 нафарини бандлигини таъминланишига эришилди.
Шунингдек, тумандаги жами 52 нафар оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларнинг 35 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига жойлаштириш ҳисобига бандлиги таъминланди.
Оғир ижтимоий шароитда яшовчи иш билан банд бўлмаган 52 нафар хотин-қизларни рўйхати шакллантирилди, уларни бандлигини таъминлаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга асосан 52 нафар хотин-қизларнинг бандлиги тўлиқ таъминланди. Шундан 28 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига, 22 нафари субсидия ажратиш ҳисобига, 1 нафари корхона ташкилотлардаги бўш иш ўринларига, 1 нафар бошқа ишга жойлаштирилди.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаолият юритиш истагида бўлган 108 нафар аёллар рўйхати шакллантирилди. “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан ташкил қилинган қисқа ўқув курсларида 63 нафар хотин-қизлар ўқитилиб, сертификатлар берилди.
Тадбиркорлик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган 30 нафари хотин-қизларга “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” маблағлари ҳисобидан 384 млн сўм имтиёзли кредитлар берилди. Ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор аёллар томонидан 74 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлади.
Кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз хотин-қизларнинг ўзини ўзи банд қилиш мақсадида 26 нафар хотин-қизларга тикув машинаси берилди. Уларнинг уй шароитида даромад манбаига эга бўлиши таъминланди.
2020 йилнинг 1 январ холатига чет элга ишлаш мақсадида чиқиб кетганлар сони 1219 нафарни ташкил этган бўлиб, 2020 йилнинг ўтган даври давомида тумандаги МФЙларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 1057 нафар фуқаролар яшаш манзилига қайтарилишига эришилди. Қайтиб келган фуқароларни иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг 780 нафарини бандлиги таъминланишига эришилди.
Шундан 24 нафари хизмат кўрсатиш соҳасига, 54 нафари қишлоқ хўжалиги йўналишига, 548 нафари қурилиш корхоналарига, 24 нафари ижтимоий инфратузилма ташкилотларига, 4 нафари ЯТТ йўналишига, 48 нафари уй меҳнатини барча шаклларини ривожлантириш орқали, 78 нафари деҳқон ва фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилди. Ҳозирги кунда чет элда юрган 277 нафар фуқароларни ватанига қайтариш ва қайтгандан сўнг уларнинг бандлигини таъминлаш чорали кўрилади.
Чет давлатдан яшаш манзилига қайтган фуқаролар 2020 йилнинг 11 ойи ҳолатига 1104 нафарни ташкил этиб, ушбу фуқароларнинг 657 нафари доимий ишга жойлаштирилди.
Жумладан хизмат кўрсатиш соҳасида 24 нафар, қишлоқ хўжалигида 54 нафар, қурилишда 416 нафар, ижтимоий инфратузилмаларда 24 нафар, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 4 нафар, уй меҳнатини барча шаклларини ривожлантириш ҳисобига 48 нафар, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига эса 87 нафарни ташкил этади.
2020 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида чет давлатлардан меҳнат фаолиятини ўтаб қайтиб келган, одам савдосидан жабрланган, депортация қилинган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш борасида туманда шу кунга қадар бир қатор ишлар амалга оширилиб, ҳозиргача одам савдосидан жабрланиб қатйганлар йўқ. Хорижий давлатлардан вақтинча қайтиш гувохномаси билан қайтганлар сони 25 нафар бўлиб, улар орасидан ишга жойлаштирилганлар 6 нафар, мустақил равишда ишга жойлашганлари 6 нафар, қайта хорижий давлатларга қайтиб кетганлар сони 2 нафар, таклиф этилган иш ўринларини рад этганлар 6 нафар, ҳозирда ишга жойлаштириш чоралари кўрилаётганлар сони 11 нафарни ташқил қилмоқда. Уларнинг деярли ҳар бири билан доимий равишда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича туман комиссияси ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан профилактик суҳбатлар, тушунтириш ишлари ва бу борада тизимли мониторинг олиб борилмоқда. Туманда ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркалари, бўш иш ўринларини қамраб олувчи тадбирлар ҳам айнан чет элда бўлиб қайтган, мажбурий меҳнат қурбони бўлган ҳамда меҳнат мухожирларини иш билан таъминлашга ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароит яратишга қаратилган.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари, қадрли фурқатликлар!
Юқорида мен барча соҳаларда туманимизда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда янги йилда ўз олдимизга қўйган мақсад ва режалар хусусида тўхталдим.
Пандемия туфайли ёки бошқа объектив ва субъектив сабаблар натижасида бой берилган имкониятлар, амалга ошмай қолган режаларимиз ҳам бўлди. Буни тан олишимиз керак. Лекин туманнинг меҳнаткаш ва бағрикенг халқи, туман фаоллари, барча соҳа вакиллари бор имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳамжихатлик билан иш юритиб, кўплаб соҳаларда юқори натижаларга эришганини ҳам таъкидлашимиз лозим.
Шу кунларда келгуси йиллар учун аниқ мақсад ва режаларни белгилаб олишимиз керак. Янги йил арафасида барча ташкилот ва корхоналар, соҳа вакиллари ортда қолаётган йилда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиши, танқидий таҳлил қилиши, янги имкониятларни излаб топган ҳолда келгуси йиллар учун асосланган ҳамда пухта режаларни тузиши лозим.
Ҳамммамиз яъни ҳокимлик вакиллари, сектор раҳбарлари, ташкилот в корхоналар етакчилари, депутатларимиз ва фаолларимизнинг асосий мақсадимиз – туманимиз, вилоятимиз ва мамлакатимизни янада тараққий эттириш, пировардида халқимизнинг фаровонлиги ва турмуш шароитларини янада юксалтиришга қаратилган.
Ўйлайманки, туманимизнинг олийжаноб халқи билан бир ёқадан бош чиқариб, келгусида ўз олдимизга қўйган марраларни албатта забт этамиз!
Шу мақсадларни рўёбга чиқаришда барчангизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик ва омонлик тилайман.