Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СЕССИЯДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

×

 2020-12-11 17:21:18    305

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириққа асосан халқ депутатларининг кенгайтирилган йиғилишларида туман, шахар ва вилоят ҳокимларининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаатларини эшитиш топширилган.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг бугун бўлиб ўтган сессиясида ҳокимнинг халққа мурожаати кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Сессия бошланишидан олдин тумандаги тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил қилинди.

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессиясининг бугунги ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туманимиз фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, сессияда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аминжонов Саидмурод Ғуломовичлар қатнашдилар.

 

Фурқат тумани ҳокими Солиев Дилмуроджон Жамоловичнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек келгуси йилги режаларига бағишланган Аҳолига мурожаати тингланди.

-Бугун ҳар биримизнинг амалга ошираётган ишларимиз ва ҳаракатларимиз давлатимиз қудрати ва салоҳиятини янада ошириш, янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги нуфузини юксалтириш, асосийси шу юртда яшаётган халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган, - деб сўзини бошлади туман ҳокими.  Шунингдек у туманни “Қизил” ҳудуддан чиқариш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилб, уни амалга ошириш учун чора-тадбирлар белгилангани ва туман фаоллари билан биргаликда бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилаётганини таъкидлади.

Мурожаатда қайд этилганидек, туманда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан:

2019 йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ҳажми 102,0 млрд.сўмни (96,3 %) ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсатгич 140,4 млрд.сўмни (100,7 %), 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 141,8 млрд.сўмни  (101,0 %) ташкил этиши кутилмоқда.

2019 йил якуни бўйича хизмат кўрсатиш ҳажми  111,4 млрд.сўмни (103,4 %) ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсатгич 124,9 млрд.сўмни (101,2 %) ташкил этиши кутилмоқда. 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 130,1 млрд.сўмни (104,2 %) ташкил этиши кутилмоқда.

2019 йил якуни бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 762,8 млрд.сўмни (107,6 %) ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсатгич 854,9 млрд.сўмни (102,7 %) ташкил этиши кутилмоқда. 2021 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 879,6 млрд.сўмни  (102,9 %) ташкил этиши кутилмоқда.

Туман аҳолисининг реал даромадларини ошириш бўйича 2020 йилнинг январ-ноябр ойларида тумандаги тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 629 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга 13,0 млрд. 750,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, 700 нафардан ортиқ ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди, тадбиркорликка йўналтирилди ва доимий даромад манбаига эга бўлдилар.

 

Шунингдек, мурожаатномада барча йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар, бой берилган имкониятлар, келгуси давр учун кўзда тутилган режа ва мақсадлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Ҳоким ўз мурожаатида каронавирус пандемияси даврида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган моддий ёрдамлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида айтиб ўтди. Бундан ташқари “Аёллар ва Ёшлар дафтар”ларини шакллантириш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.

Туман ҳокими Д. Солиев келгуси 2021 йилда амалга оширилши режалаштирилган ишлар ва олдимизда турган долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб, ушбу ишларни бажаришда хар бир раҳбар ва туман фаолларининг шахсий масулиятини ошириш, бу йўлда бир тану бир жон бўлиб харакат қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Мурожаат якунида туман ҳокими шундай деди:

- Шу кунларда келгуси йиллар учун аниқ мақсад ва режаларни белгилаб олишимиз керак. Янги йил арафасида барча ташкилот ва корхоналар, соҳа вакиллари ортда қолаётган йилда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиши, танқидий таҳлил қилиши, янги имкониятларни излаб топган ҳолда келгуси йиллар учун асосланган ҳамда пухта режаларни тузиши лозим.

Ҳамммамиз яъни ҳокимлик вакиллари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар етакчилари, депутатларимиз ва фаолларимизнинг асосий мақсадимиз – туманимиз, вилоятимиз ва мамлакатимизни янада тараққий эттириш, пировардида халқимизнинг фаровонлиги ва турмуш шароитларини янада юксалтиришга қаратилган.

Ўйлайманки, туманимизнинг олийжаноб халқи билан бир ёқадан бош чиқариб, келгусида ўз олдимизга қўйган марраларни албатта забт этамиз!

Музокараларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари И. Жўраев, Т. Маматқулов, У. Эргашев, М. Рўзиевалар сўзга чиқиб, мурожаат юзасидан фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирдилар.

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С. Аминжоновнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Кун тартибидаги навбатдаги масалалар яъни “Қўқон сара чорваси” фермер хўжалиги фаолияти ахволи юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича” доимий комиссияси раиси Т.Худойбердиевнинг ахбороти тингланди ҳамда 24-Ўртақўрғон сайлов округида бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисидаги қарор муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.