Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ЮЗАСИДАН ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

×

 2021-01-15 10:27:05    268

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 14 январь куни туман ҳокимлигининг  мажлислар залида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек сессияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Энахон Сидиқова қатнашди.

Раислик қилувчи сессия аввалида Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг 24-Ўртақўрғон сайлов округида бўшаб қолган ўринга туман Кенгаши депутати сайлови 2021 йил 10 январь, якшанба куни бўлиб ўтгани, мазкур сайловда Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Рахмонов Хаётжон Раимович сайланганини маълумот тариқасида айтиб ўтди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга ўтилди.

Маълумки, 2020 йил 29 декабрда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур муҳим дастурий сиёсий ҳужжат нафақат парламентга, балки бутун халқимизга мурожаат эканлиги билан аҳамиятлидир. Унда мамлакатимиз тараққиётининг ҳар бир соҳаси чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги устувор вазифалар, юксак мақсадлар белгилаб берилди.

Мурожаатнома келгуси йилда амалга ошириладиган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларини белгилаб берувчи сиёсий аҳамиятга эга бўлган мамлакатнинг бош ҳужжати эканлиги билан ҳам характерланади.

Мурожаатнома ўз моҳиятига кўра, халқ ва давлатнинг ўзаро бир-бирига узвий боғлиқлигини, давлат ҳокимиятини шакллантиришда тарихий тажрибаларни замонавий услублар асосида жорий этишга доир ғоя ва қарашларни ўзида мужассам этади.

Кун тартибидаги асосий масала – “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар юзасидан туманда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида” туман ҳокими Дилмуроджон Солиев маъруза қилди.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу йилги Мурожаатномаси ҳам иқтисодий-ижтимоий, ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан эътиборга лойиқ, барча ўқиб-ўрганиши муҳим бўлган, шунингдек аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниши зарур бўлган ҳужжат ҳисобланади, - деди туман ҳокими.  - Унда юртбошимиз мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқаро ҳамжамиятда ўрни ва мавқеини янада юксалтириш, оқилона юритилаётган ички ва ташқи сиёсатимиз, демократик ислоҳотлар ва унинг натижаларини батафсил сарҳисоб қилиб,   2021 йилда ва келгуси даврларда барча соҳалардаги муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

Маърузачи Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўз юритар экан, белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, туманда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўриладиган чора-тадбирлар, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, тизимли ва сифатли таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар хусусида таҳлиллар асосида маълумот берди.

Сессияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Энахон Сидиқова сўзга чиқиб, мурожаатнома юзасидан олдинда турган вазифалар хусусида сўз юритди.

Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Фурқат туманида 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш бўйича  “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” тасдиқланди.

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан Фурқат туман Адлия бўлими бошлиғи Элёржон Бойматовнинг 2020 йилда туманда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти тингланди.

Навбатдаги яъни “Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала муҳокамасида раислик қилувчи Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий  давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Давлат тили ҳақида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сон қарорига мувофиқ тумандаги барча давлат ташкилотлари ва идораларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиши, шунингдек иш юритишни давлат тилида ташкил этиш белгиланганини таъкидлади.

Сессияда депутатлар муҳокамасига қўйилган 2021 йил 14 январдан бошлаб Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш мақсадида амалдаги (эски намунадаги) расмий иш ҳужжатларини (бланкалари) бекор қилиш ва тасдиқланган намуналарга мувофиқ халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши, туман ҳокимлигининг янги намунадаги расмий иш ҳужжатларидан (бланкалари) фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.

Сессияда “Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши ҳамда доимий комиссияларининг 2021 йил учун белгиланган иш режалари ва медиа режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан иш ва медиа-режалари тасдиқланди.

Навбатдаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатларининг тавсиясига кўра 3-Чиркай сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Жўраев Ифтихоржон Абдумухторович халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига бир овоздан тайинланди.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ.