Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИ

×

 2021-02-01 11:30:47    289

PDF yuklash
Chop etish


Сессия иши.

Бугун, 30 январь куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят Кенгаши депутати Топволди Холдоров қатнашди.

Навбатаги сессия кун тартибига 7 та масала киритилди. “Ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш ҳамда бу борада секторлар раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги масала сессиянинг бош мавзуси бўлди.

Шу масала юзасидан туман ҳокими Дилмуроджон Солиев  сўзга чиқиб, хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборот берди. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифаларни бажариш жараёнида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Ахборотда қайд этиланидек, “Аёллар дафтари”га киритилган 2270 нафар аёлларни 2021 йил давомида доимий назоратга олган ҳолда, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредитлар ажратиш ва уй-жой билан таъминлаш масалаларини амалга ошириш бўйича 16 банддан иборат “Йўл харита”си ишлаб чиқилган.

Йил якунига қадар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш ва шу асосда:

339 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади;

266 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича ўқитилади;

57 нафар хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилади;

399 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилади ва уларга кредит олишга кўмаклашилади;

228 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади;

6 нафар хотин-қизларга турар-жой ижара компенсацияси тўлаб берилишини чоралари кўрилади;

92 нафар хотин-қизларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкиллаштирилади;

293 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий, 292 нафар хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатилади.

Шу масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаева, депутат Улуғбек Эргашевлар ҳам сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят Кенгаши депутати Топволди Холдоров сўзга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, бу борада тайёрланган “Йўл харитаси”да белгиланган мақсадларни амалга ошириш борасида сўз юритди.

Биринчи масала юзасидан қарор лойиҳаси, жумладан Сектор раҳбарлари томонидан “Аёллар дафтари”га тавсия этилаётган аёллар рўйхати ҳамда Фурқат туманида хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди.

Навбатдаги масалалар юзасидан “2020 йилда туманда қонунийлик ва жиноятчиликнинг аҳволи тўғрисида” Фурқат тумани прокурори С. Аминжонов, “Туманда жиноятларни барвақт аниқлаш, олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлиги доирасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман ИИБ бошлиғи Б. Калонов, “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Фурқат туман инспекциси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида” инспекция бошлиғи М.Ўриновларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг сессияда сектор раҳбарларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик иш режалари лойиҳалари депутатлар эътиборига ҳавола этилди ва тасдиқланди.

Сессияда навбатдаги масала муҳокамасидан сўнг Умиджон Бозоров ва Акмалжон Алимовлар Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши котибияти мутахассислари этиб тайинланди ва тасдиқланди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши котибиятининг 2021 йил биринчи ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.