Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СЕССИЯ ИШЧАНЛИК РУҲИДА ВА ДЕПУТАТЛАР ФАОЛЛИГИДА ЎТДИ

×

 2021-04-12 17:31:01    71

PDF yuklash
Chop etish



Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгашининг раҳбари Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессияда туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала – “Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши қошида “Халқпарвар” комиссиясини тузиш ва Низомини тасдиқлаш тўғрисида” туман Кенгаши котибияти мудири И. Жураев ахборот берди ва комиссиянинг вазифалари билан таништирди. Ахборотдан сўнг “Халқпарвар” комиссиясининг раиси ва аъзолари таркиби ҳамда Низоми тасдиқланди.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи, учинчи, тўртинчи масалалар яъни “2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” баҳоланган туманимизда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида”, “Маҳаллий бюджет ижроси, шунингдек туман салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида” туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Орипов ҳисобот берди.

Бешинчи ва олтинчи масалалар: “Туманга инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида” ҳамда “Туман ҳудудида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудлари фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш тўғрисида” туман ҳокимининг ўринбосари М. Танибердиевнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида” ҳамда “Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида”ги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Н. Сотиболдиев ҳисобот берди.

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни кўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Давлат дастурининг 2021 йил 1-чоракдаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Валиевнинг ҳисоботи эшитилди.

Эътиборлиси, бу галги сессия ишчанлик руҳида, депутатларнинг фаоллиги яққол сезилган ҳолда ўтди. Ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан маърузачиларга кўплаб саволлар берилди, таклифлар ва мулоҳазалар баён қилинди. Савол ва таклифларга туман ҳокими, маърузачилар, секторлар раҳбарлари ҳамда таалуқли ташкилотлар масъуллари томонидан жавоблар ва тушунтиришлар берилди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, 2021 йилнинг биринчи чораги якуни ҳамда навбатдаги режа ва порогнозлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ва ахборотлари юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Қарорларда Президентимизнинг берган топшириқларини туманда бажарилишини изчил давом этиши, туманни ижтимоий иқтисодий ривожланишида янада самарадорликка эришиш, раҳбарларнинг масъулиятини янада ошириш, туман халқининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш кўзда тутилган.

Сессия давомида “Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида” туман Адлия бўлими бошлиғи Э. Бойматовнинг ахбороти ҳам тингланди. Шунингдек, “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан сессияга киритилган масала - Ардахшон қишлоғида жойлашган эски масжид биносидан самарали фойдаланиш юзасидан туман Кенгаши депутати И. Ғофуров қисқача ахборот берди.

Сссияда кўриб чиқиллган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани кенгаши КОТИБИЯТИ, 

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ.