Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-17 12:19:37    41

PDF yuklash
Chop etish


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 17 апрель куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Кенгаш котибият мудири Ифтихоржон Жўраев раислигида ўтган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фаол тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Фурқат туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъсудбек Ориповнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига Мурожаати тингланди.

Мурожаатдан сўнг Фурқат тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ориповга туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан туман Кенгашида ҳисобот бериш;

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг барча депутатларига ўз ҳудуди бўйича ушбу йўналиш юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш ва оқсаётган соҳалар бўйича сўровномалар тайёрлаб, кенгаш муҳокамасига киритиш вазифалари юклатилди.

Шундан сўнг туманда фаолият кўрсатаётган йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари сўзга чиқиб, амалга ошираётган ишлари ва жорий йилда олдиларига қўйган вазифалари тўғрисида маълумотлар бердилар.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши Котибияти,

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.