Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказиш учун сайлов округлари ташкил этилди.

×

 2021-08-10 22:49:59    252

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказиш учун сайлов округлари ташкил этилди.

МСКнинг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилди.


1-Қорақалпоғистон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй, сайловчилар сони - 1 158 966 нафар;

2-Андижон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳ кўчаси, 187-уй, сайловчилар сони – 1 966 648 нафар;

3-Бухоро сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 10-уй, сайловчилар сони – 1 225 991 нафар;

4-Жиззах сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши биноси, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 169-уй, сайловчилар
сони – 822 745 нафар;

5-Навоий сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 8-даҳа, сайловчилар сони – 663 785 нафар;

6-Наманган сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Наманган вилоят Маданият маркази биноси, Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 5-уй, сайловчилар сони –
1 761 586 нафар;

7-Самарқанд сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 63-уй, сайловчилар сони – 2 376 413 нафар;

8-Сирдарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Товар хом-ашё биржаси вилоят филиалининг маъмурий биноси, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 30-уй, сайловчилар сони – 525 947 нафар;

9-Сурхондарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Термиз давлат университети Ахборот-ресурс маркази биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 42-уй, сайловчилар сони – 1 592 259 нафар;

10-Тошкент вилоят сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиалибиноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1 уй, сайловчилар сони – 1 877 107 нафар;

11-Фарғона сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.сайловчилар сони – 2 394 633 нафар;

12-Хоразм сайлов округи Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Урганч шаҳри, Пахлавон Махмуд кўчаси, 59/1-уй, сайловчилар сони – 1 228 943 нафар;

13-Қашқадарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй, сайловчилар
сони – 2 008 384 нафар;

14-Тошкент шаҳар сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти” биноси, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1Г-уй, сайловчилар сони – 1 662 604 нафар.

© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ