Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида аҳолига кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари қай даражада амалга оширилмоқда?

×

 2021-08-12 17:00:25    204

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали Фурқат телекоммуникация боғланмаси томонидан туманда аҳоли ва инфратузилма объектларига кенг поласали интернет ва маҳаллий алоқа хизматларини тақдим этиш учун оптик толали алоқа кабеллари тортилиб ишга туширилмоқда.
Тумандаги “Оғир ҳудуд” лардаги инфратузилма объектлари, мактаблар, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллий GPON OLT станциялари ўрнатилган бўлиб, алоқа ва юқори тезликдаги интернет хизматлари билан таъминланди. 2021 йилнинг II ярмида қолган ҳудудларда қўшимча янги станция қурилмалари ўрнатилиши натижасида аҳоли ва давлат ташкилотлари кенг поласали интернет, IPTV маҳаллий алоқа тармоғидан фойдаланиш имконига эга бўладилар. Тумандаги ҳар бир сайлов участкаларида алоқа ҳамда интернет тармоғи йўлга қўйилган бўлиб, телефония ва интернет хизматлари бўйича узлуксиз техник қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилди.


© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ