Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИ?

×

 2021-08-12 17:13:09    208

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Фурқат туманидаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни ниҳоясига етиб, синф хоналари янгича кўриниш касб этган ҳолда безатилиб, дарсликлар билан таъминланмоқда. 
Бугун  Фурқат  туманида “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги ва янги 2021-2022-ўқув йилига тайёргарлик юзасидан таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят  кўргазмали амалий семинари ташкилланди.
Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б Ш.Долимов, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)лардан 5 нафардан мактаб директорлари иштирок этди. Семинар ишчирокчилари 4 та йўналиш бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар, ободонлаштириш, синф ҳоналари ва муассасаларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўз кўзлари билан кўрдилар.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда туманлардан ташриф буюрган таълим соҳаси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги, янги 2021-2022-ўқув йилига тайёргарлик юзасидан таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Семинар иштирокчилари 2-, 37-, 4-, 11-, 14-, 35-, 31-, 17-, 20, 22-, 36-, 27- мактабларда бўлиб, таълим масканларининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишди. 
“Замонавий мактаб” лойиҳаси доирасида янгитдан ташкил этилган 37-умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнини кўздан кечиришда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б Ш.Долимовга туман ҳокими, 1-сектор раҳбари  Ж.Жуманов ҳамроҳлик қилди.
-Мактабимизда янги ўқув йилига янгича ҳозирлик кўриляпти, - дейди 37-умумтаълим мактаби директори Ихтиёржон Маҳкамов, - Мактабимизнинг янгича кўриниш касб этишига муносиб ҳисса қўшаётган туманимиз ҳокимига ҳамда ҳомийларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. 
Семинар якуний йиғилиши 37-мактабда ташкил этилиб, унда бошқарма бошлиғи в.в.б. Ш.Долимов бугунги кунда халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, раҳбарлар олдида турган вазифалар ҳамда ўтказилган семинар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Фурқат туманида жами 37 та таълим муассаса мавжуд бўлиб,  34 та умумтаълим мактаблари, 2 та ИДУМ ва  1 та БАБМ мактаблари фаолият кўрсатмоқда. 2020-2021 ўқув йилида 1812 нафар педагоглар мавжуд. Умумий ўрта таълим мактабларида 20 минг 69 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. Тумандаги 6-, 23-сонли умумтаълим мактаблари 2021 йилда “Инвестиция” дастурига киритилган, шунингдек 15-сонли умумтаълим мактаби ва мактаб филиали “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Бўлим тасарруфидаги 6-сонли умумтаълим мактаби “Инвестиция” дастури доирасида 210 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш ҳамда мавжуд 180 ўринли ўқув биноси ва 9х18 ўлчамли спорт залини мукаммал таъмирлаш ишлари учун 2 млрд 239 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирда “Эффект элеган қурилиш” МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан умумтаълим мактаби янги қурилаётган ўқув биноси иккинчи қавати ғишт деворини ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Шунингдек, тумандаги 23-умумтаълим мактаби Вазирлар Маҳкамасининг 36-Раёсат баёнига асосан “Инвестиция” дастурига қўшимча равишда киритилиб, дастур доирасида 330 ўринли қўшимча ўқув биноси хамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қуриш, шунингдек мавжуд ўқув биноларини мукммал таъмирлаш ишлари учун 6 млрд 192 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда “Фар Жасмин” МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан умумтаълим мактабининг фойдаланишга яроқсиз деб топилган ўқув блокини тўлиқ демонтаж қилиш ишлари якунланмоқда, шунингдек мавжуд яроқли ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 15-умумтаълим мактабига 3 млрд 850 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, дастур доирасида мавжуд 480 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш хамда умумтаълим мактаби филиалига 210 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда “Отабек имконияти” МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан умумтаълим мактабини капитал реконсртукция қилиш ишлари олиб брилмоқда, жумладан мавжуд 480 ўринли ўқув биносининг яроқсиз холатдаги дераза ромлари, пол қисми демонтаж қилиниб, янгисига алмаштирилмоқда, мактаб ички ва ташқи қисмларида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Умумтаълим мактаби филиалини қуриш ишлари ҳам бошланган бўлиб, ҳозирда ўқув биноси пойдевор қисмини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.Шунингдек, тумандаги 27 та умумтаълим мактаблари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказини янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 284-Ф-сонли фармойишига асосан қурилиш таъмирлаш ишлари учун жами 3 млрд 952 млн маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда барча умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ