Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


”МЕҲРИБОН ҚАЛБ” – МЕҲР УЛАШАДИГАН МАСКАН: ЭНДИ УЛАРНИНГ ЎЗ УЙИ БОР

×

 2021-08-21 10:40:19    367

PDF yuklash
Chop etish


“Меҳрибонлик уйи”.  У ерда ҳаёт бошқача бўлади. Ота-онасининг меҳридан, оила қувончидан бебахра болаларнинг кўзларидаги мунг, соғинч ва аламни изоҳлаш осон эмас. Тўғри, улар ҳамиша давлатимиз ҳимоясида, кийим-кечак, озиқ-овқат билан боғлиқ ташвишлари йўқ. Бироқ, фарзанд учун ота-онадан бошқаси беролмайдиган МЕҲР деб аталган туйғу борки, уни бу мурғак қалбларга ҳеч ким бера олмайди. Улар бола қалби билан бир-бирини тушунади, бир-бирига суянч, елкадош бўлади.

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Юртбошимизнинг ташаббуси билан меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилиниши таъкидланган эди.

Бугун Фурқат туманидаги Ободон қишлоғида вилоятимизда биринчилардан бўлиб, “Меҳрибон қалб” номли оилавий болалар уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Акбаров, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Алихаджаева, туман ҳокими ўринбосари Ш.Валиев ва бошқа мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ҳуррият Комилова Қўқон шаҳридаги  12-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди. 

Келажакда хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятимни бошлайман ва ўзим каби меҳрга муҳтож болаларга ёрдам бераман, меҳр улашаман, - дейди Шаҳноза Абдуллаева, - янги уйимизда биз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Муҳими, Ҳалимахон бувим ва Ҳуррият онамдан яхши она бўлишни ўрганмоқчиман. Мен ҳеч қачон фарзандимни ташлаб кетмайман.

Тадбир иштирокчилари тажрибали педагог Ҳуррият Комилова бошлаган ушбу олийжаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдиришди.


© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ