Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҲОКИМ ЭЪТИБОРИДА

×

 2021-08-21 17:13:42    278

PDF yuklash
Chop etish


     Ҳар бир бола оилавий муҳитда ва фаровонликда яшашга ва тарбияланишга ҳақли. Шу мақсадда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселекторда ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинган эди.

Видеоселекторда давлатимиз раҳбари: “Биласизларми, у болалар, айниқса қизлар ўзи шундоқ ҳам ўксинишда. Мен уларнинг кўзларига қарадим. Катта ишонч бор у кўзларда. Ҳар бир болага меҳр берувчи, ота-оналар меҳрини берувчи инсонларни топиб беришимиз керак”, - дея таъкидлаган эдилар.

Хабарингиз бор, кеча туманимизда “Меҳрибон қалб” номли оилавий болалар уйи фаолиятини бошлади.

Бугун Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар учун оилавий шароитларга яқинлаштирилган зарур шароитлар яратиш мақсадида ташкилланган муассасага бориб, оилавий болалар уйи раҳбари Ҳуррият Комилова ҳамда болалар билан самимий суҳбат қурди.

-  Болаларимизни тарбиялаш, ўқитиш, соғломлаштириш, ақлий, психологик ва жисмоний ривожлантириш, уларни ижтимоий мослаштириш ва муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаймиз, - деди туман ҳокими, - Улар бизнинг болаларимиз. Шундай экан, ҳеч нимадан кам бўлмай яшашлари, таълим олишлари учун барча шарт-шароитларни яратамиз.

 

Туман ҳокими муассасага 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда телевизор совға қилди.

 

© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ