Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Замонавий усуллар орқали Мактабгача таълим сифатини таъминлаш" мавзусида августь конференцияси

×

 2021-08-27 16:33:15    195

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 26 августь куни Эски шаҳарчасида жойлашган 26-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 2020-2021 ўқув йили сарҳисоби бўйича мактабгача таълим ходимларининг "АНЪАНАВИЙ АВГУСТЬ КЕНГАШИ" бўлиб ўтди. 

Кенгашда туман ҳокими Жаҳонгир ЖУМАНОВ, ҳоким ўринбосари Шерзодбек ВАЛИЕВ иштирок этдилар. 

Туман ҳокими Августь анжуманини очиб, мактабгача таълимга бўлаётган эътибор, мактабгача таълимда олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида ўз фиркрларини билдириб ўтди.

Туман МТБ мудири Дилноза ҚОДИРОВА ўз чиқишларида 2020-2021 ўқув йилида мактабгача таълим тизимида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Янги 2021-2022 ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар ҳақида ўз режаларини Кенгаш қатнашчиларига баён қилди.

Кенгаш давомида ўқув йили мобайнида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан мактабгача таълим тизимига қўшган хиссалари учун бир гуруҳ педагог ходимлар туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлимининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ, ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.