Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!”

×

 2021-08-27 16:57:34    165

PDF yuklash
Chop etish



Мустақиллик – маънавий тикланиш, ўзликни англаш ва юксалиш демакдир. Дарҳақиқат, истиқлол шарофати билан ўзбек халқи миллат ва халқ сифатида ўз тақдирини ўзи белгилаш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, биз ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва сиёсий соҳаларда ҳайратомуз ўзгаришлар гувоҳига айландик. Шу кунларда жонажон Ўзбекистонимиз ўзининг қутгуғ 30 ёшини қаршиламоқда. Бу йил халқимиз учун энг улуғ, энг азиз байрам ҳисобланган мустақиллигимиз тантаналари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкилланмоқда.  

Бугун, 27 августь куни Фурқат тумани марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Шукуҳли тадбирни туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов очди ва йиғилганларни, уларнинг тимсолида бутун туман аҳлини муборак айём билан қизғин табриклади. 

- Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган мамлакатимизга бугун кўплар ҳавас билан боқмоқда, - дейди туман ҳокими, - Истиқлол билан тенгдош туманимиз ҳам бугун қутлуғ 30 ёшини нишонламоқда. 

Туман ҳокими барча жабҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга, ҳар бир фуқарони ўтаётган умридан рози қилишга қаратилаётганини таъкидлади. 

Шундан сўнг, тинч ва фаровон ҳаётимиз тараннумини ўзида мужассам қилган миллий мадҳиямиз янгради. Барча тумандошларимиз қўлларини кўксиларига қўйган ҳолда унга жўр бўлдилар. Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган байрам дастурида она Ватан, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган кўргазмалар байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Айниқса, жажжи ўғил-қизларнинг рақслари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган бадиий гимнастика, бокс, қўл жанги тўгараклари ўқувчиларининг чиқишлари иштирокчиларни ғоят хушнуд этди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ