Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚЛАР ЖАРАНГЛАДИ
2021-09-06 13:55:11 320
Ваниҳоят, ўқувчиларнинг ёзги таътили якунланиб, билимга чанқоқ ёшлар орзиқиб кутган дамлар етиб келди. Кечагина энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Истиқлолнинг 30 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлаган ўқувчи ва устозлар бугун яна байрам кайфияти билан Билимлар кунини нишонлаб, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида биринчи қўнғироқ тадбирини ўтказдилар.
Фурқат туманида жорий ўқув йилида 1697 нафар ўқувчилар илк бор биринчи синфга қадам қўйдилар. Умумий ҳисобда эса 2020-2021 ўқув йилида туманимизнинг 36 та мактабларида ўқувчилар сони 20069 нафар, ўқитувчилар сони 1812 нафарни ташкил этади.
Тумандаги барча умумтаълим мактаблари бугун эрта тонгдан байрамона қиёфада безатилди. Устозлари учун гул кўтарган болалар, ўз фарзандидек бўлиб қолган ўқувчиларини соғинган устозлар қадрдон мактаби томон ошиқар экан, янги ўқув йили анъанавий тарзда бошланаётгани уларнинг кайфияти ва руҳиятига янада кўтаринкилик баҳш этди.
Барча мактабларда ўтказилган табирларга туман ҳокимлиги вакиллари бириктирилиб, ўқувчи ва устозларни қувончли куни билан табрикладилар. Жумладан Катта янги қишлоғидаги 15-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган биринчи қўнғироқ тадбирида Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этди. Туман раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, ўқувчилар, мактаб жамоасини қўшалоқ байрамлар, биринчи қўнғироқ билан табриклаб, келажагимиз ворислари бўлгувчи илми толибларга эл-юртимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлишларини тилади.
15-умумтаълим мактабида 480 нафар ўқувчилар 30 нафар педагог устозлардан сабоқ олишади. Бугун мактабнинг биринчи синфига илк қадам қўйган 40 нафар ўқувчиларнинг кўзида ҳам ҳаяжон, ҳам катта қувончни кўриш мумкин. Бугунги тадбирда биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бирига Президент совғалари топширилди.
Яна бир эътиборли жиҳати бугун мазкур мактабда бошланғич синф ўқувчилари учун янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
Сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бириктирилган вакиллар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам мактабларда ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табрикладилар.