Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"LITTLE HARVARD" - ФУРҚАТ ТУМАНИДА КЕЛАЖАК ЛИДЕРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАЙДИГАН МАСКАН

×

 2021-09-06 21:41:08    236

PDF yuklash
Chop etish


Энг яхши инвестиция-таълимга йўналтирилган инвестиция ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари ижроси тўғрисидаги 7-сонли йиғилиш баёнининг 17-иловасига Фурқат туманида 28 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. 


Режага мувофиқ,  Фурқат туманида инвестиция дастурига киритилган “Ал Хаким” МЧЖ томонидан қиймати 4,5 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан ўзлаштирилиши ҳисобига Давлат хусусий шерикчилик асосида МТТ ташкил этилди. Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкилланган мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида вилоят ҳокими  Хайрулло Бозоров, тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Тантанали очилиш маросимида сўз олганлар ушбу таълим маскани энг билимдон ва заковатли ёшларни тарбияловчи маскан бўлишига ишонч билдирдилар.Тадбир иштирокчилари таълим масканида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.


Лойиҳани амалга оширишда бугунги кунда қиймати 4,5 млрд. сўм тадбиркор маблағлари ўзлаштирилиб, йиллик қуввати 250 млн. сўмлик 150 ўринли мактабгача таълим хизмати йўлга қўйилди. Ҳозирда 20 нафар доимий иш ўрни яратилган.

Мактабгача таълим ташкилотида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилади. Тарбияланувчиларга белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилади.
Тарбияланувчилар учун 2 та  чет тили - инглиз ва рус тиллари, гимнастика,  хареография машғулотлари ўтказилади.
Вилоят раҳбари томонидан лойиҳа ташаббускорига МТТ фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан  керакли кўрсатмалар берилди.

© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ