Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


САМИМИЙ, ДЎСТОНА, РАСМИЯТЧИЛИКДАН ҲОЛИ РУҲДА ЎТДИ

×

 2021-09-10 23:25:27    181

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “Тадбиркорлар уйи”да тўрт сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкилланди.

Унда туман ҳокими Ж.Жуманов, туман прокурори С.Аминжонов, ИИБ бошлиғи Т.Эгамбердиев, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари  ҳамда  фаол, ташаббускор  ёшлар иштирок этди. 


Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов йиғилган ёшларга тавсия ва кўрсатмалар бериб, келажакда билим олиб, юртимизда ёшларга яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланишлари, эл корига ярайдиган ўғил-қизлар бўлиб етишишлари тўғрисида таъкидлаб ўтди.


Ёшлар билан очиқ мулоқотда, йигит ва қизлар ўзларини қизиқтирган саволлари, таклифлари ва муаммолари тингланди. 


Учрашув давомида ёшлар томонидан 35 та мурожаат келиб тушган бўлса, 11 таси жойида қаноатлантирилди, 24 таси қисқа фурсатда ҳал этиш юзасидан тегишли корхона, ташкилот раҳбарларига йўналтирилди. 


Муддат талаб этилувчи муаммоларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан сектор раҳбари томонидан тумандаги соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


-  Оимлавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит олишимга ёрдам беришингизни сўрайман, - дейди Ҳилолахон Қаҳҳорова.  

Шунингдек, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Жумановдан ёш тадбиркор Абдуҳамид Зокиров ўз бизнес лойиҳасини амалга оширишда кўмак сўради. 

-  Фарзандим юридик университет талабаси бўлди, университет ётоқхонасидан жой олишга кўмаклашсангиз, - дейди Зулфия опа Муҳаммаджонова.

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари С.Аминжонов фуқаронинг мурожаатини шу жойнинг ўзида ҳал этишга кўмаклашди. Сектор раҳбарлари юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди. Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунга замин яратилади.

Шунингдек, беш муҳим ташаббус ижроси доирасида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан куй-қўшиқлар янгради. Ёш ижодкорлар томонидан шеърлар ижро этилди.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ