Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларига қонунчиликда қандай қўшимча ҳақлар тўланиши белгиланганми?
2022-04-19 16:27:00 228
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги “Оърта бўғин тиббиёт ходимларининг касбий савияси ва малакасини оширишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 524-сон қарорининг 1-қисмида қуйидаги қўшимча ҳақлар тўлаш назарда тутилган.
Жумладан: Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек уларнинг касбий савияси ва малакасини узлуксиз ўстириш учун шарт-шароит ва рағбат яратиш мақсадида:
1. 2007-йилнинг 1-январидан бошлаб:
олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;
тиббиёт бош ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгилансин.
2. 2007-йилнинг 1-январидан бошлаб олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устама ҳақ максимал миқдори:
шошилинч тиббий ёрдам хизматларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 30 фоизидан 40 фоизигача;
бошқа тиббиёт муассасаларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 20 фоизидан 30 фоизигача оширилиш белиланган.
Фурқат туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
С.Дехқонов