Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия


Олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларига қонунчиликда қандай қўшимча ҳақлар тўланиши белгиланганми?

×

 2022-04-19 16:27:00    186

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги  “Оърта бўғин тиббиёт ходимларининг касбий савияси ва малакасини оширишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 524-сон қарорининг 1-қисмида қуйидаги  қўшимча ҳақлар тўлаш назарда тутилган.

Жумладан: Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек уларнинг касбий савияси ва малакасини узлуксиз ўстириш учун шарт-шароит ва рағбат яратиш мақсадида:

1. 2007-йилнинг 1-январидан бошлаб:

олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;

тиббиёт бош ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгилансин.

2. 2007-йилнинг 1-январидан бошлаб олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устама ҳақ максимал миқдори:

шошилинч тиббий ёрдам хизматларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 30 фоизидан 40 фоизигача;

бошқа тиббиёт муассасаларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 20 фоизидан 30 фоизигача оширилиш белиланган.

 
Фурқат туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси 
С.Дехқонов