Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 54 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақалари ўтказилмоқда

×

 2022-09-13 16:48:29    210

Download pdf
Print out


Мамлакатимиз бўйлаб давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларининг иккинчи босқичига старт берилди.

Шу муносабат билан тумандаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар ўртасида мусобақалар ўтказилмоқда.

Куни кеча стол теннис, шахмат ва шашка йўналишлари бўйича мусобақаларнинг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақаларда 5000 нафарга яқин ёшлар қатнашиб, уларнинг 816 нафари сектор босқичига йўлланмани қўлга қиритди.

Мусобақа якунлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшларга маҳалла ёшлар етакчилари томонидан эсдалик совғалари ҳадя қилинди. 

Маълумот ўрнида: Олимпиада тумандаги барча маҳаллаларда шу йилнинг сентябр-декабр ойларида ўтказилади.Олимпиада йўналишлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин