Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақалари ўтказилмоқда

×

 2022-09-13 16:48:29    159

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз бўйлаб давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларининг иккинчи босқичига старт берилди.

Шу муносабат билан тумандаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар ўртасида мусобақалар ўтказилмоқда.

Куни кеча стол теннис, шахмат ва шашка йўналишлари бўйича мусобақаларнинг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақаларда 5000 нафарга яқин ёшлар қатнашиб, уларнинг 816 нафари сектор босқичига йўлланмани қўлга қиритди.

Мусобақа якунлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшларга маҳалла ёшлар етакчилари томонидан эсдалик совғалари ҳадя қилинди. 

Маълумот ўрнида: Олимпиада тумандаги барча маҳаллаларда шу йилнинг сентябр-декабр ойларида ўтказилади.Олимпиада йўналишлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин