Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 43 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида ташкил этилган Кичик саноат зоналаридаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништириш мақсадида матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди

×

 2023-01-28 16:00:34    308

Download pdf
Print out


Фурқат туманида ташкил этилган Кичик саноат зоналарида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларида ўсиш суратларига эришиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида Оммавий ахборот воситалари, журналист, блоггерлар иштирокида матбуот анжмумани ва пресс-тур ташкилланди.

Дастлаб туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пулатов, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари журналист, блоггерлар иштирокида туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларида ўсиш суратларига эришиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида матбуот анжумани ўтказилди.





Анжуманда Фурқат туманининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларида ўсиш суратларига эришиш учун ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар ва қўшимча захираларни аниқлаш, шунингдек, модернизация ёки реконструкция қилинаётган корхоналарни ўз вақтида ишга тушириш, паст қувватда ишлаётган ва фаолиятсиз корхоналар  фаолиятини қайта тиклаш бўйича 3 та йўналишдан иборат йўл харита ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди. Ҳозирда тумандаги паст қувватларда ишлаётган корхоналарга кўмаклашиш, мухандислик-коммуникация инфратузилма тармоқларидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилган.  

Пресс-тур қатнашчилари матбуот анжуманида бугунги кунда туманнинг саноат ва инвестицион салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил танишувдан кейин “Beijing New Building Materials Public Limited Company” компанияси томон йўл олди. 



Фурқат туманига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 2019 йил 11 июлда вилоят ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “Beijing New Building Materials Public Limited Company” компанияси ўртасида инвестиция келишуви имзоланган.
Инвестиция келишувига кўра “Beijing New Building Materials Public Limited Company” компанияси қиймати 30 млн. долларни ташкил қилган “Гипсокартон ва метал профиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириши белгилаб олинган.



Ушбу саноат зонасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов Оммавий ахборот воситалари, журналист, блоггерлар ташриф буюриб, туманнинг инвестицион салоҳияти билан танишдилар.


Дастлаб, лойиҳа ташаббускорлари билан саноат зонасида мухандислик-коммуникация инфратузилма тармоқлари билан таъминлаш, корхона учун гипс қазиб чиқаришда кон зарурати масаласи таклифлари тингланди. 

“Beijing New Building Materials Public Limited Company” компанияси таъсисчилигида 2019 йил 9 декабрда "BNBM Building Materials Central Asia" хорижий корхонаси (Хитой) Фурқат туманида давлат рўйхатидан ўтказилиб, лойиҳани амалга ошириш учун Қўқон Эркин Иқтисодий зонасидан 36,9 гектар ер майдони ажратиб берилган. Журналист ва блоггерларга ҳозирги кунда "BNBM Building Materials Central Asia" хорижий корхонаси томонидан қурилиш ишлари ва ускуналар олиб келиш учун 22 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилганлиги, лойиҳа амалга ошиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилиши ва Фурқат тумани саноати ўсишига эришилиши ҳақида маълумотлар берилди. Хорижий корхонанинг тўлиқ ишга тушириш муддати шу йилнинг апрел ойига тўғри келмоқда.

Ўтказилган пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.