Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ БИРЛАМЧИ МАЪЛУМОТЛАРИНИ КИРИТИШ, КАЙТА ИШЛАШ ВА ЯКУНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

×

 2021-09-24 08:58:20    218

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади.

Ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида 14 та бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудий марказда тегишли ҳудуд буйича Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилади ва таҳрир қилинади.

Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб этиш орқали амалга оширилади.

Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш махсус компъютер дастури асосида амалга оширилади.

Рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш ишлари 2024 йил 31 декабргача амалга оширилади.

Жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали респондентлар рўйхатга олиш варағи шаклларини мустақил равишда тўлдиришлари мумкин.

Қўмита жахон интернет ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳудудий статистика органларига юборади.

Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш ва уларни қайта ишлаш бўйича назорат ҳудудий статистика бошқармалари томонидан амалга оширилади. Қўмита томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари йўлга қўйилиб, мувофиқлаштирилади.

Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади.

Зарур холларда Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат Хизматлари Агентлиги, Ички Ишлар Вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда бошка тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд Аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланилади.