Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 16 Users Statistics phone helpline


“Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни

×

 2022-01-19 15:57:47    217

Download pdf
Print out


Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ИД-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022-йил
1-мартдан кучга киради).

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг
10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг
20 баравари эди).

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

Ички ишлар вазирлиги ахборотни (транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полислари ҳақидаги ахборотни) ички ишлар органлари ёки консуллик муассасалари берган биометрик паспорт (идентификацияловчи ИД-карта) асосида планшетлар ва компютерлар воситасида фойдаланган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан текшириш тартибини Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритиш тизими доирасида 2022-йил 1-мартга қадар бўлган муддатда жорий этади.


Жиноят ишлари бўйича

Фурқат туман суди раиси                                                                             О.Хасанов