Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида фойдаланишга топширилган "Зиё маскан"лари сони яна биттага кўпайди.

×

 2022-09-01 00:00:38    173

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани Чеккўприк маҳалла фуқаролар йиғини марказида тадбиркор Мардонбек Акрамов томонидан маҳалладаги фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги бўш турган бино қайта таъмирланиб "Зиё маскани"га айлантирилди.

Бугун Чеккўприкликлар учун байрамга ажойиб туҳфа бўлган ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, маҳалла раиси, таълим муассасаси раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда китобсевар ёшлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими китоб инсоннинг маънавий камолотидаги ўрни хусусида сўз юритиб, бу каби масканлар китобхонлик ривожига хизмат қилишини таъкидлади.

Мазкур масканда болажонлар учун ўқув қуроллари жамланган. Бу ерда болалар адабиёти, ҳуқуқий адабиётлар, илмий-оммабоп, чет тилларидаги қўлланма ва адабиётлар ҳамда бошқа соҳаларга оид 50 турдаги 500 дона китоблар билан таъминланган. 

Бундан ташқари тадбиркор томонидан ушбу маскан ёнида хизмат кўрсатиш объекти ташкил этиш режалаштирилгани маълум қилинди.

“Зиё маскани” китобсеварларга чин маънода зиё улашишга хизмат қилиши, шу куннинг ўзида ушбу масканга китобхонлар оқими кўпайганидан ҳам кўриниб турибди.