Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 12 Users Statistics phone helpline


Қорамолчиликда сунъий уруғлантиришнинг замонавий усуллари мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

×

 2022-10-03 09:11:02    202

Download pdf
Print out


Фурқат туман ҳокимлиги биносида  Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги KOPIA маркази билан илмий ҳамкорликда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида қорамолчиликда сунъий уруғлантиришнинг замонавий усуллари мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти KOPIA маркази билан илмий ҳамкорликда 2018 йилдан ёш қорамолларни парваришлаш, озиқлантириш ва бўрдоқилашда Кореянинг TMR технологиясини қўллаш бўйича тадқиқотларни амалга оширмоқда.

Семинар давомида KOPIA маркази илмий ходимлари томонидан қорамолларни парваришлаш, озиқлантириш ва бўрдоқилашда TMR технологияси орқали озуқа сарфи 30 фоизга қисқариши, қорамолларнинг ўсиши 20 фоизга, озуқаларнинг ҳазмланиш даражаси 20 фоизга ортиши, гўштнинг сифати яхшиланиб мармарсимон гўшт етиштириш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.