Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 38 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

×

 2022-10-03 09:13:51    180

Download pdf
Print out


Фурқат тумани прокуратураси, бевосита 2-сектор раҳбари ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари жалб этилиб, аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди. 

Чиркай маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда асосан маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтар”ларидаги фуқаролар қамраб олиниб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. 

Таъкидланишича, тиббий кўрик давомида 10 дан зиёд тор доирадаги шифокорлар бугуннинг ўзида 320 дан  ортиқ фуқаролар саломатлигини текширишган. Шундан, 10 нафар беморларга туман шифохонасида бепул даволаниш учун йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, ҳасса, қўлтиқтаёқ каби реабилитация воситалари топширилди.

Шунингдек, фуқароларнинг 80 нафари бепул электрокардиография, 42 нафари ультратовуш текширувларидан ўтказилиб, уларга ҳам зарур тиббий тавсиялар берилди. Шу куни 95 нафар фуқаролар кўз касалликлари  бўйича муолажалар қилиниб, ташхис натижасига кўра бепул кўзойнаклар берилди.

Жараёнларда тумандаги ижтимоий ёрдамга муҳтож 28 нафар гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга зарур тиббий тавсиялар ва дори-дармон воситалари ҳам берилди.