Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида фермер хўжаликлари дала майдонларида асаларичилик ва узумчилик фаолияти йўлга қўйилади

×

 2023-03-06 15:43:24    200

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман раҳбари раислигида "Уста Муроджон чорваси" фермер хўжалиги дала майдонида тумандаги ММТП раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида дала майдонларида токзорлар барпо этиш, асаларичилик фаолиятини йўлга қўйиш, токзорлар остига ошқовоқ экиш, кичик иссиқхоналар қуриш ва кўчат экиш орқали ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар давомида масъулларга асаларичилик учун  банк кредити олишда кўмаклашиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.   

"Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган йили ушбу фермер хўжалигидан деҳқончилик учун 10 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида 28 нафар аҳолига 15 сотихдан экин ер майдони ажратилган эди. Семинар давомида ушбу экин ер майдонининг бўш турган қисмига 4 км узунликдаги токзорлар ташкил этилиб, кичик иссиқхоналар қурилди. Ушбу майдонда самарали фойдаланиш учун шу ердан фойдаланувчи аҳоли вакилларига берилди. Бу ўз навбатида экин еридан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш ва озиқ-овқат барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.