Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг орттирилган қисми ҳисобидан қўшимча 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди

×

 2023-05-23 19:58:45    147

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мустақиллик, Гузар, Қурултой кўчаларига сув минораси ўрнатиш,  ичимлик сув тармоғи тортиш ташаббуси ғолиб деб топилган эди. 1 млрд. 195 млн сўм маблағ эвазига, мавжуд сув минораси  таъмирдан чиқарилиб, 2 та сув минораси ўрнатиш ишлари амалга оширилган эди.

Эътиборли томони шундаки, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги сабабли ажратилган маблағлардан орттирилган қисми ҳисобидан ичимлик сув таъминоти оғир бўлган Гузар маҳалласига 500 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Жойларда мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилиши жамоатчилик назоратининг кучайишига хизмат қилади.