Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Секторлар раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

×

 2023-05-31 21:23:02    151

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.

Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида 20 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.

Қабул давомида фуқароларнинг инфратузилмаларни яхшилаш, кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шу куннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам олиш каби 4 та мурожаатлар ўз ечимини топди.