Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 1 Users Statistics phone helpline


Фурқатлик Гулжаҳон иккинчи бор жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди

×

 2023-06-20 16:28:37    146

Download pdf
Print out


16-18 июнь кунлари Қозоғистонинг Остона шаҳрида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақа Ж.Ушкемпиров номидаги яккакураш саройида ўтказилди. Жаҳон чемпионатида 30 га яқин  давлатдан 300 дан ортиқ энг кучли спортчилар иштирок етди. 

Спортчилар “Дуэл”, “Ўз-ўзини ҳимоя қилиш” ва “1+1” йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боришди.

Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси фурқатлик Гулжаҳон Норматова ҳам муносиб қатнашди. Спортчимиз 53 кг вазн тоифасидаги финал жангида Қозоғистонлик рақиби Айан Турсенни мағлубиятга учратиб, икки карра жахон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Ватанимиз байроғини юксакларга кўтарди.

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчимизни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.