Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фаоллар йиғилиши

×

 2020-02-25 15:23:40    509

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 24 февраль куни Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, 2020 йил 18 февраль куни “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ҳамда ушбу фармонга мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бугун бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ҳоким ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлимининг бошлиғини тайинлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Оила” марказлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, фаоллар йиғилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оила масалалари вилоят бошқармаси бошлиғи Саидмурод Ғуломович Аминжонов қатнашди ва сўзга чиқди.

С. Аминжонов ўз сўзида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг қуйи бўғимлари олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб, туман ҳокимининг ўринбосари–Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига номзод вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватлаганлигини билдирди.

Ҳозирга қадар туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаган Алихаджаева Зарифахон Саидқосимовна ҳоким ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Йиғилишда лавозимга тайинланган З. Алихаджаева катта ишонч учун вилоят ва туман ҳокимлигига миннатдорчилик изҳор этди ва бу лавозимда бор куч, билим, тажрибасини сафарбар қилиб, фидойилик билан ишлашга ваъда берди.

Йиғилишда сўзга чиққан З. Маматқулов, Ш. Валиевлар номзод ҳақида илиқ фикрлар билдириб, янги тизимда ҳамжиҳатлик билан ишлашларини билдирдилар.

Туман ҳокими Дилмуроджон Солиев якунловчи сўзга чиқиб, номзодга юксак ишончини билдириб, туман ҳокимлиги, барча ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва барча жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб борилишини таъкидлади.

Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати