Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 23 Users Statistics phone helpline


“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ”

×

 2021-08-10 23:01:06    167

Download pdf
Print out


ФУРҚАТ ТУМАНИ “ЁШЛИК” БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ


Мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами арафасида  маҳаллаларимизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда байрам тадбирлари ташкилланмоқда.

Фурқат тумани “Ёшлик” болалар оромгоҳида нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкилланди. 

Фурқат туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Жуманов тадбирда сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги билан табриклади.

Самимий мулоқотларда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида охирги беш йилликда ислоҳотлар шиддат билан авж олаётгани, иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилиб, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташлангани, юртимиз жадал ривожланиш ва тараққиёт йўлидан бораётгани, бугунги кун ёшларига берилаётган имкониятлар, шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Уч авлод вакиллари бир пиёла чой устида ширин суҳбат қурдилар.

Учрашувда фахрийлар ва нуроний отахонлар ёшларга ўзларининг қимматли маслаҳат ва ўгитларини бердилар.

Туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда “Шодиёна” фолкьлор этнографик ансамблининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар учрашув иштирокчиларини рақсга чорлади.

Учрашувда нуронийлар, ёшлар сўзга чиқиб, бугунги дориломон замонга шукроналар айтишди. Иштирокчиларга туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари томонидан совғалар топширилди.

© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ