Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 19 Users Statistics phone helpline


Овоз беринг ва бюджет пулини тўғри сарфланишига ўз ҳиссангизни қўшинг

×

 2021-08-18 19:17:56    400

Download pdf
Print out


https://openbudget.uz/ сайтида маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга сарфлашни фуқароларнинг ўзи ҳал қиладиган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида 41 мингдан ортиқ ташаббус қолдирилди.

Энди эса 2 сентябрга қадар овоз бериш жараёни бўлади. Яъни сиз ушбу сайтга кириб, фуқаролар томонидан қолдирилган яхши таклифларга овоз беришингиз мумкин. Овоз бериш соддалаштирилган, шунчаки "овоз бериш" (лайк) тугмасини босасиз, телефон рақамингизни киритасиз, келган СМСдаги кодни ёзасиз, бўлди. Тизимдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Маслаҳат: ташаббуслар рўйхатида туман ва шаҳар кесимида фильтр қилиш имкони бор. Яъни ўзингиз яшаётган ҳудуд учун берилган таклифларни кўриб, овоз беришингиз мумкин.

Ёки истасангиз қайси ҳудуддалигидан қатъи назар исталган ташаббусга ҳам овоз бера оласиз.

https://openbudget.uz/ сайтига киринг, яхши ташаббусларга овоз беринг. Бюджет маблағлари, яъни сизу бизнинг пулларимизни мақсадли сарфланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!


© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ