Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 2 Users Statistics phone helpline


МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2021-08-28 16:56:42    210

Download pdf
Print out


Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан 97 нафар тумандошларимиз юксак мукофотга сазовор бўлишди. 

Бугун “Наво” тантаналар саройида мукофот соҳибларини тантанали тақдирлаш маросими ташкилландиТадбирда Президент Администрацияси вакили Намозжон Эшонқулов, вилоят ҳокими ёрдамчиси Акмалжон Пўлатовтуман ҳокими Жаҳонгир ЖумановИИБ бошлиғи Тўрабек Эгамбердиевлар иштирок этди. Тантанали тақдирлаш маросимини туман ҳокими очиб берди ва мукофот соҳибларини муборакбод этди. 

- Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган Сиз азиз тумандошларимизни яна бир бор қутлайман, юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона хизматларингизни сидқидилдан адо этишда куч-қувват, матонат ҳамроҳ бўлсин, - деди туман ҳокими. 

Тантанали маросим давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланди ва мукофот соҳибларига эсдалик нишонлари топширилди.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ