Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 27 пользователей Статистика телефон доверия


Томоша маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг орттирилган қисми ҳисобидан қўшимча 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди

×

 2023-05-23 19:58:45    198

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мустақиллик, Гузар, Қурултой кўчаларига сув минораси ўрнатиш,  ичимлик сув тармоғи тортиш ташаббуси ғолиб деб топилган эди. 1 млрд. 195 млн сўм маблағ эвазига, мавжуд сув минораси  таъмирдан чиқарилиб, 2 та сув минораси ўрнатиш ишлари амалга оширилган эди.

Эътиборли томони шундаки, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги сабабли ажратилган маблағлардан орттирилган қисми ҳисобидан ичимлик сув таъминоти оғир бўлган Гузар маҳалласига 500 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Жойларда мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилиши жамоатчилик назоратининг кучайишига хизмат қилади.