Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


ОАВ вакиллари, маҳаллий блоггерлар иштирокида Фурқат туманида ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларининг фаолияти, улар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан пресс-тур ташкилланди

×

 2022-04-28 16:16:43    177

Скачать PDF
Печать


Туман раҳбари иштирокида бошланган пресс-турда дастлабки манзил Кўк-дўппи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Тоштемирова Моҳигулнинг 16 сотихга тенг бўлган иссиқхонаси бўлди. Жўраев Аббосжон маҳалла раиси бўлган ушбу манзилда Тохиржон Жўраев ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритади. Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги асосида ҳудуд бўйича 7 та иссиқхона, 4 та оилавий тикувчилик, 6 та хизмат кўрсатиш, 2 та бошқа йўналишдаги фаолият турлари йўлга қўйилиши ҳисобига кўп эмас, оз эмас 29 кишининг  бандлиги таъминланган.

Кейинги манзил Абдуллаева Дилнозахоннинг хонадони бўлди. Ушбу хонадонга 19 млн. банк кредити ҳисобига 2 та тикув, чок машиналари олишда кўмаклашилган. 2 нафар 19, 25 ёшли хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.  Ёшлар етакчисининг сайи харакатлари натижасида ушбу ҳудудда 2022  йилнинг биринчи чораги давомида сектор билан биргаликда 26 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, "Ёшлар дафтари"дан чиқарилишига эришилган. 

Инглиз тилига ихтисослашган оилавий боғчада 25 та тарбияланувчилар, 5 нафар малакали тарбиячилардан таълим, тарбия олишмоқда. Ҳудуд бўйича 98 фоизга мактабгача таълим ёшидаги болалар таълим ташкилотларига қамраб олинган.  

Ҳудди шу хонадонда 10 сотих иссиқхона мавжуд бўлиб, мандарин кўчатлари экилган.  Ўтган йил ҳисобидан 40 миллиондан зиёд даромад кўришга эришилган.
Бегматова Гулбаҳор опа: Ҳаммамиз бирга ишлаймиз, қизим чеварчилик билан шуғулланади, иссиқхона ишларини ҳам биргаликда бажарамиз.