Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Обод қишлоқ” дастури амалда: "Ғунча" ва "Чекчувалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғинларида 20 км. дан зиёд масофада ичимлик сув тармоғи тортилди

×

 2022-11-05 08:53:07    174

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманидаги “Ғунча” ва “Чек-чувалдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида дастур асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

“Ғунча” маҳалла фуқаролар йиғинларида 608 та хонадонларда 2900 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида  шу кунгача маҳалланинг Оромгоҳ, Бунёдкор, Обод, Янги обод, Сой бўйи, Олмазор кўчаларига 9.6 км. ичимлик сув тармоқлари тортилди. Тармоқ корхонаси томонидан 69 дона темир-бетон қудуқлар ўрнатилди.

“Чек-чувалдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 740 та хонадонларда 3402 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг Ҳалқобод, Ўрикзор, Янги ҳаёт, кўчаларига тармоқ корхонаси томонидан жами 10.8 км. ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 83 дона темир-бетон қудуқлар ўрнатилди.

Ҳозирда Гузар кўчасига 2.5 км. масофага ичимлик суви тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.