Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 2 пользователей Статистика телефон доверия


Бугун ҳам тумандаги 4 та ҳудудда ифторлик дастурхони ёзилди

×

 2023-03-30 08:40:00    244

Скачать PDF
Печать


Муборак Рамазон ойининг ҳаётимизда шукроналик, меҳр-оқибат, олийжаноблик қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос қадрият ҳисобланади.

Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз бўйлаб, аҳоли вакиллари учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Фурқат тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.  

“Чиркай”, "Ҳайит","Шойимбек", "Чекчуволдоқ" каби маҳалла фуқаролар йиғинида “Махалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига нуроний отахон ва онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, Аёллар, Темир дафтарларига киритилган оилалар вакиллари таклиф этилди.

Ифторлик дастурхонида ёши улуғ отахону онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўрашди. Кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.