Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик спортчи ёшлар Урганч шаҳрида ўтказилган "Қўл жанги" бўйича Ўзбекистон чемпионатида 8 та медални қўлга киритишди

×

 2023-05-06 12:17:31    297

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 2-6 май кунлари Урганч шаҳри мезбонлигида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақада жами мингдан зиёд ёш спортчилар қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур мусобақада туманимиз спортчилари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ғолиб бўлган спортчи ёшлар: 

Худойберди Жӯрабоев, Донохон Носировалар???? олтин; 

Иқболжон Холйигитов????кумуш;

Бехруз Хамзаев, Салохиддин Араббоев, Абдумалик Холматов, Гулзода Маъмурова, Холида Мелиқӯзиевалар бронза???? медалларини қўлга киритдилар.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тренери Элдор Маҳсудовнинг хабар беришича ушбу спортчиларимизнинг 3 нафари, Донохон Носирова, Худойберди Жӯрабоев ва Иқболжон Холйигитовлар Уфа шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.