Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди|Алиқуловлар оиласи томорқадан мавсумда 70 млн сўм даромад топмоқда

×

 2023-05-19 16:34:59    252

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди. 

Унда соҳа мутахассислари ва томорқачилар иштирок этишди. 

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишдан иборатдир. 

Иштирокчилар "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини "Темирйўлчи-9" кўчасида истиқомат қилувчи Алиқулов Абдуллажон хонадонида бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича сирларини ўрганишди. 

Алиқуловлар оиласи 8 сотих томорқадан унумли фойдаланиб, бир йилда 3 маротаба ҳосил олмоқда. Томорқанинг 5 сотих қисмида иссиқхона мавжуд. Иссиқхонадан ўтган йили 60 млн сўмдан зиёд соф даромад олишган. Феврал ойи ўрталарида  иссиқхонага экилган помидордан ҳозирги кунгача 30 млн сўмдан даромад олишган бўлса, яна ўртача 40 млн даромад олишни кўзлашмоқда.  

Абдуллажон ака томорқадан яхши даромад усуллари ва бунинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида семинар иштирокчиларига сўзлаб берди.