Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 2 пользователей Статистика телефон доверия


АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ?

×

 2021-08-05 17:35:16    260

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сонли қарорининг 1-илова асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига мувофиқ аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:

республика даражасида — республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар, Қўмита марказий аппарати ҳамда Қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари;

ҳудудий даражада — ҳудудий комиссиялар аъзолари, ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари ҳамда шартнома асосида вақтинча жалб етиладиган бирламчи маълумотларни електрон базага киритиш марказлари ходимлари;

туманлар (шаҳарлар)да — туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимлари ва шартнома асосида вақтинча жалб етиладиган туман ва шаҳар рўйхатга олиш бўлимлари ҳамда рўйхатга олиш участкаси, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ходимлари.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок етиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

 

Фурқат тумани Статистика бўлими