Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МЕҲР ВА МУҲАББАТ УЛАШАДИГАН МАСКАНДА БЎЛДИК!

×

 2021-09-01 17:25:04    252

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий этилиши белгиланган эди. Унга кўра, болаларнинг оила муҳитида улғайишлари, ота-она, бобо-буви тарбиясини олишлари, ўзбек халқигагина хос бўлган урф-одат ва анъаналарни ўрганишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида оилавий болалар уйлари ташкил этиш белгиланган эди. Видеоселекторда Юртбошимиз “Биласизларми, у болалар, айниқса қизлар ўзи шундоқ ҳам ўксинишда. Мен уларнинг кўзларига қарадим. Катта ишонч бор у кўзларда. Ҳар бир болага меҳр берувчи, ота-оналар меҳрини берувчи инсонларни топиб беришимиз керак» деб таъкидлаган эдилар. 

Шу мақсадда Фурқат туманидаги Ободон қишлоғида вилоятимизда биринчилардан бўлиб, “Меҳрибон қалб” номли оилавий болалар уйи фаолият бошлади. Ҳуррият Комилова Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди. 

Бугун Фурқат тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари Ҳуррият Комилованинг хонадонига боришди. Марказ ходимлари болажонларни мустақиллиги-мизнинг қутлуғ 30 йиллиги билан самимий табриклаб, уларга янги ўқув йили олдиган омад тилашди.

Марказ ходимлари томонидан болажонлар учун тайёрланган байрам торти ва ўқув қуроллари уларни бехад қувонтирди. 

Шунингдек, Ҳуррият Комиловага оилавий болалар уйининг гувоҳномаси топширилди. 

Болажонларни ўз тарбиясига олиб, набирасидек ардоқлаётган Ҳалимахон ая қўлларини дуога очиб, осойишта ва ҳотиржам кунларимизга шукрона келтирди.

Болажонлар билан суҳбатлашарканмиз, уларнинг кўзларидаги самимият, келажакка ишонч ва мамнун чеҳраси бизга ўзгача завқ бағишлади.

Улардан тез-тез хабар олиб туришга аҳд қилган ҳолда, хизмат вазифамизни давом эттириш учун марказга йўл олдик. 

Бекмуроджон МАНАЗАРОВ,

Фурқат тумани Давлат хизматлари маркази директори.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ