Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
2022-10-03 09:13:51 237
Фурқат тумани прокуратураси, бевосита 2-сектор раҳбари ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари жалб этилиб, аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди.
Чиркай маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда асосан маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтар”ларидаги фуқаролар қамраб олиниб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, тиббий кўрик давомида 10 дан зиёд тор доирадаги шифокорлар бугуннинг ўзида 320 дан ортиқ фуқаролар саломатлигини текширишган. Шундан, 10 нафар беморларга туман шифохонасида бепул даволаниш учун йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, ҳасса, қўлтиқтаёқ каби реабилитация воситалари топширилди.
Шунингдек, фуқароларнинг 80 нафари бепул электрокардиография, 42 нафари ультратовуш текширувларидан ўтказилиб, уларга ҳам зарур тиббий тавсиялар берилди. Шу куни 95 нафар фуқаролар кўз касалликлари бўйича муолажалар қилиниб, ташхис натижасига кўра бепул кўзойнаклар берилди.
Жараёнларда тумандаги ижтимоий ёрдамга муҳтож 28 нафар гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга зарур тиббий тавсиялар ва дори-дармон воситалари ҳам берилди.